Зияуатдин Зайтов Нукус тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 август куни Халқ депутатлари Нукус тумани кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтган. Унда Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Orinбаев ҳам иштирок этган. Сессияда Зияуатдин Зайтов Нукус тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Тайинловга қадар Зайтов Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Айбек Камолов Кегейли туман ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўбаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Бундан олдин Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Изоҳ (0)