• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жамоатчилик эътирозидан сўнг, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайдиган бўлди

    Project.gov.uz порталида ҳукуматнинг “Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинганди. Ҳужжатда рўйхати келтирилган 196 та боғ қаторида Тошкент Ботаника боғини Фанлар академияси тасарруфидан чиқариб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Истироҳат боғларини бошқариш дирексиялари” давлат муассасалари балансига ўтказиш белгиланган. Мазкур қарор жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси ҳужжат бўйича муносабат билдирди.

    “Қарор лойиҳасида истироҳат боғлари ҳудудларини савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш учун ижарага бериш, атраксионлар ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Ушбу фаолият эса, илмий муассаса сифатида ташкил этилган Тошкент Ботаника боғида сақланаётган, дунёнинг 5 қитъасидан келтирилган, ноёб бўлган флора объектларига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, Ботаника боғини Вазирлар Маҳкамасининг “Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш” тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ҳамда Ботаника боғига Миллий боғ мақомини бериш орқали унинг нуфузини ва муҳофазасини кучайтириш керак, деб ҳисоблаймиз. Мазкур масала бўйича партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан ҳукуматга депутатлик сўрови юборилди”,—дейилади муносабатда.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова 

    Ўзбекистон Фанлар академияси ҳам мазкур масала юзасидан расмий муносабат билан чиқди.

    “Қарор лойиҳаси келишув учун порталга жойлаштирилганда Фанлар академияси уни ниҳоятда салбий руҳда қабул қилди. Қарор лойиҳаси келиб тушган куннинг ўзидаёқ Фанлар академияси қарор лойиҳаси юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг масъул ижрочиси билан боғланди ва Ботаника боғини рўйҳатдан чиқариб ташлаш лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, юқори турувчи органлар оғзаки тарзда хабардор қилинди. Фанлар академиясининг мутаҳассислари томонидан асоснома тайёрланиб, ўрнатилган тартибга биноан белгиланган муддатдан чиқиб кетмаган ҳолда, Project.gov.uz тизими орқали Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасининг 1-иловаси 193-тартиб рақам билан келган “Ботаника боғи”ни рўйхатдан чиқариб ташлаш қатъий талаб қилинди”, — дейилади ЎзФА муносабатида.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова 

    Олий Мажлис Сенатининг муносабатида ҳам боғнинг мақомини ўзгартириш ва унинг ўрнида истироҳат боғини ташкил этиш илмий аҳамиятга эга бўлган узоқ йиллик коллекцияларининг йўқотилишига олиб келиши таъкидланган.

    “Ботаника боғи коллекциялари, Марказий гербарий фонди, ғўзанинг ноёб генофонди ва бошқалар Фанлар академияси ноёб биологик обектларининг ягона мажмуасини ташкил этиб, Ўзбекистоннинг миллий бойлиги ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга асосан (18-модда) Тошкент ботаника иститути ўз мақомига кўра, ўсимлик дунёсини ва унинг генетик фондини сақлаб қолиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини сунъий яратилган шароитларда ўрганиш, иқлимга мослаш ва такрор кўпайтириш, илмий, ўқув ҳамда таълим ишларини олиб бориш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича билимларни тарғиб қилиш илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Боғ ҳудудида ушбу боғларни ташкил этиш мақсадларига мувофиқ бўлмаган ва ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи фаолият тақиқланади. Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш” тўғрисидаги қарори лойиҳасига илова қилинган рўйхатдан Тошкент Ботаника боғини чиқариб ташлашни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди”, — дея қайд этилган Сенат расмий сайтида.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова 

    Шу билан бирга, фаол жамоатчилик вакиллари ҳам Ботаника боғи ўз мақомида қолиши зарурлиги ва Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказилмаслиги кераклиги тўғрисида муносабат билдирди.

    Журналист Муҳрим Аъзамхўжаевнинг фикрича, Ботаника боғининг тақдирини ҳокимият ҳам, ҳукумат ҳам ҳал қилмаслиги лозим.

    “Бу ўрмоннинг бахти, 2009 йилги Амир Темур хиёбони каби ҳалигача чопилиб кетмаганининг сабаби — унинг Ўзбекистон ҳукуматига, расмийларига алоқаси йўқлигида. Агар у қайсидир давлат идораси ёки ташкилоти ихтиёрида бўлганида эди, шубҳа йўқки, Янги Ўзбекистоннинг янги анъаналарига кўра аллақачон унинг ҳудудида меҳмонхоналар (худди Абдулла Қодирий боғида бўлгани каби), бизнес-марказлар, турар жой мажмуалари қад кўтарган бўларди. Ботаника боғи — бу тест имтиҳонлари ўтказиладиган жой эмас. Ботаника боғи — бу ўн миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган уруш интиҳосини “Катюша”лар қўйиб, ғалати бир “байрам” қилинадиган жой ҳам эмас. Ботаника боғи — одамлар нафас олиб, дам оладиган жой. Шаҳардаги камсонли сокин маконлардан бири. Тошкентнинг инсон қўли билан бунёд этилган ўпкаси. Таъбир жоиз бўлса, Самарқанд учун Регистон қанчалик азиз ва қадрли бўлса, Тошкент учун Ботаника боғи ҳам шунчалик”, — деб ёзган журналист.

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, истироҳат боғларини ҳокимиятлар қошидаги дирекцияларга ўтказилишининг ўзи хато қарор.

    “Нафақат Ботаника боғига нисбатан, Ўзбекистондаги барча боғларга нисбатан. Ҳеч ким сайламаган, ерсотар ҳокимларга заррача ишонч йўқ. Пул топиш баҳонасида истироҳат боғлари аттракционларга айланиши бошланиши бўлади холос. Асл мақсад боғлар ҳудудларини турли йўллар билан сотиб юбориш. Шу маънода боғларни ҳокимлар чўнтагига ўтказиш ташаббуси ўзбекча “прихватизация” моделини амалда қўллаётган Давактивдан чиққани асло ҳайрон қолдирмади”, —дея фикр билдирган у.

    Умуман олганда, кўплаб жамоатчилик фаоллари мазкур ташаббус юзасидан эътирозли мулоҳазаларни билдирди. Муҳокамалар кучайган заҳоти Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёнот билан чиқди.

    “Ботаника боғи истироҳат боғи эмас, у нафақат кўп навли ўсимликларни, балки шу соҳа мутахассисларини ҳам етиштиришга ёрдам берадиган илм-фан даргоҳидир. У - нафақат пойтахтнинг, балки бутун мамлакатнинг дурдонасидир. Вазиятни ўрганган ва Ботаника боғи мутахассислари билан суҳбатлашган ҳолда, шуни маълум қиламизки, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаган ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди”, —дейилади ҳокимлик баёнотида.

    Маълумот учун, Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Ботаника боғида 2450 дан ортиқ гулли-манзарали дарахт ва буталар ҳамда доривор ўсимлик турлари мавжуд. Шу билан бирга, боғда ноёб ва эндем ўсимликлар турлари ҳамда Қизил китобга киритилган 40 яқин ноёб ва табиатда йўқолиб бораётган ўсимликлар коллекциялари яратилмоқда. Халқаро индекс тизими орқали 80 дан ортиқ хорижий давлатлар билан манзарали ўсимликлар уруғини алмашиниш йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда Ботаника боғида 97 нафар ходим, шу жумладан, 3 нафар фан доктори, 8 нафар фан номзоди фаолият олиб бормоқда.

    07.10.2023, 15:43   Изоҳ (0)   12571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобдор бўлади

    07.10.2023, 15:28

    Блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

    07.10.2023, 15:04

    Қозоғистонда фоҳишалик билан шуғулланган етти нафар ўзбекистонлик қиз қўлга олинди

    07.10.2023, 13:40

    Тошкентда жисмоний тарбия дарсида 6-синф ўқувчиси кўкрагига копток тегиши оқибатида вафот этди 

    07.10.2023, 13:06

    “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди 

    07.10.2023, 12:40

    “Масжид қуриш яхши, лекин бугун мактабга жуда катта эҳтиёжимиз тушяпти” — муфтий Нуриддин Холиқназаров

    07.10.2023, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.