Анвар Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Анвар Давлетов тайинловга қадар Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Апрель бошларида Сирож Бекчанов Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. Шунингдек, 1 апрель куни Хоразм вилоятининг Урганч, Қўшкўпир, Боғот, Тупроққалъа туманларига янги ҳокимлар тайинланган эди.
31 март куни Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди. 2022 йил декабрда Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига тасдиқланганидан буён Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётганди.
Изоҳ (0)