• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

    Ички ишлар вазирлиги “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритишга оид қонун лойиҳани муҳокамага қўйди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қонуннинг 3-боби 27-1-модда билан тўлдирилади. У қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ушлаб турилганларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ.

    Ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши тўғрисида суднинг ажрими қабул қилинган шахс тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин давлат соғлиқни сақлаш муассасасида унда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланилгани натижасида олинган жароҳатларни, шикастланишларни ва яраларни аниқлаш мақсадида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.

    Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш учун суднинг ушлаб турилган шахсга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримида ушбу шахсни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги топшириғи асос бўлади.

    Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасига мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш учун етказиш қўриқлов остида амалга оширилади.

    Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш уни қўриқлаётган (конвой қилаётган) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари (ҳарбий хизматчилари) ҳамда мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилаётган шахснинг адвокати иштирокида амалга оширилади.

    Давлат соғлиқни сақлаш органларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати, тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг шакли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан келишилган ҳолда белгиланади.

    Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жойи, шунингдек, мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиладиган шахсни қўриқлаш тартиби Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Давлат хавфсизлиги хизмати ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан келишилган ҳолда белгиланади.

    Мажбурий тиббий кўрик тиббиёт муассасаси томонидан суднинг ушлаб турилган шахсга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрими ва унда кўрсатилган шахснинг шахсини тасдиқловчи (идентификацияловчи ID-картаси, паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа) ҳужжати асосида ўтказилади.

    Мажбурий тиббий кўрик тиббиёт муассасалари томонидан суднинг ушлаб турилган шахсни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрими тиббиёт муассасаси маъмуриятига тақдим этилган пайтдан эътиборан бир соатлик муддат ичида ўтказилади.

    Мажбурий тиббий кўрик давомида шахсда жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги текширилади ҳамда мажбурий рентгенофлюрографик текширувидан ўтказилади.

    Мажбурий тиббий кўрик натижалари қайд этилган тиббий хулоса тиббий кўрикни ўтказишда иштирок этган шифокор ва мутахассислар томонидан уч нусхада тўлдирилиб, уларнинг имзолари ва тиббиёт муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

    Мажбурий тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар аниқланган тақдирда улар белгиланган тартибда қайд этилади ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтган шахсга ва унинг адвокатига маълум қилинади, шунингдек, зудлик билан назорат қилувчи прокуратура органларига ҳамда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ёки унинг минтақавий вакилига хабар берилади.

    Мажбурий тиббий кўрик давомида шахснинг танасида аниқланган жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилади.

    Мажбурий тиббий кўрик натижалари бўйича тиббий хулосанинг бир нусхаси мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахснинг йиғма жилдига тикилади, бир нусхаси мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахснинг адвокатига берилади, бир нусхаси эса тиббиёт муассасасида қолади.

    Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахс тергов ҳибсхонасига топширилади.

    Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилганини тасдиқловчи тиббий хулосаси бўлган шахсни тергов ҳибсхонасига қабул қилишда бошқа тиббий ҳужжатларни талаб қилиш ёки қўшимча тиббий текширувларни ўтказишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

    Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ушланган қидирувда юрган шахсларга ҳам амал қилади.

    Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, белгиланган тартибда мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган ҳолда ҳибсхонага жойлаштирилган шахслар бир муассасадан бошқа муассасага кўчирилганида ёки процессуал ҳаракатларга олиб чиқилиб муассасага қайтарилганида уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу шахсни қабул қилиб олаётган муассасаларнинг тиббиёт ходимлари томонидан ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    27.07.2023, 10:29   Изоҳ (0)   5793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда нечта қамоқхона борлиги ва унда қанча маҳбус сақланаётгани маълум қилинди

    26.01.2022, 21:32

    Ўзбекистонда маҳкумларни шартли озод қилиш муддати узайтирилди

    24.03.2023, 12:01

    Январь—июнь ойларида қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум бўлди

    27.07.2023, 10:18

    Хоразмда 2 600 дан ортиқ балиқ нобуд бўлгани аниқланди 

    27.07.2023, 10:13

    Тошкент шаҳрида қўшимча 4 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этилади

    27.07.2023, 09:59

    Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемик вазият қандайлиги маълум қилинди

    27.07.2023, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.