Санъаттилло Ҳикматов Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тайинловга қадар у 2020 йилнинг 3 декабридан буён Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. Ундан аввал Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
Санъаттилло Ҳикматов 2022 йилнинг майидан буён Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Акмалжон Маҳмудалиев ўрнини эгаллади.
15 апрель куни Элёр Мардонов Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)