Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ ҳукумати ўз иттифоқчиларини агар Пекин Москвага ҳарбий ёрдам берса, Хитойга қарши санкциялар қўллашга тайёр экани ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда Reuters тўрт нафар америкалик расмийга таяниб ёзмоқда.

Фото: Getty Images

Манбаларнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Хитойга нисбатан эҳтимолий чекловларни ўз иттифоқчилари билан мувофиқлаштириш учун бир қатор давлатлар, хусусан, G7 аъзоларидан ёрдам сўрамоқчи.

Айнан қандай чекловлар кўриб чиқилаётгани ҳали номаълум. Иттифоқчилар ўртасидаги музокаралар дастлабки босқичда.

Февраль ойида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитой Россияга ноҳарбий ёрдам кўрсатаётганини, бироқ қурол етказиб бериш масаласини ҳам кўриб чиқаётганини айтганди. Ўз навбатида, Хитой Украинадаги урушга айнан Америка қурол-яроғлари сабаб бўлаётганини айтиб, АҚШни айблади.

Германиянинг Der Spiegel нашри россиялик ҳарбийлар Хитойнинг дрон ишлаб чиқарувчи компанияси билан камикадзе дронларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, 100 та дроннинг биринчи партияси Россияга 2023 йил апрелида етказилиши мумкин. Урушни ўрганиш бўйича Америка институти экспертлари Хитой Беларусь ёрдамида Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга умид қилаётганини хабар қилди.

24 февралда, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинига бир йил тўлган куни Хитой ҳукумати Россия—Украина можаросини ҳал қилиш режасини тақдим этди. Режа 12 банддан иборат бўлиб, “бир томонлама санкцияларни бекор қилиш” талабини ҳам ўз ичига олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади