• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 1 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 1 мартда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Украина ва Россиянинг шиддатли жанг майдони, Бахмутдан чекиниш

    Бир неча ойдан жанглар кечаётган Донецкдаги Бахмут шаҳридан украиналик ҳарбийлар “стратегик чекиниш”ни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Украина президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Александр Роднянский CNN телеканалига маълум қилди.

    Хабарга кўра, Россия ҳозир Бахмутни ўраб олишга уринмоқда ва бунинг учун улар энг сара ъВагнеръ бўлинмаларидан фойдаланяпти

    “Кўринишидан, улар жуда яхши ўқитилган ва катта тажрибага эга. Бизнинг армиямиз барча вариантларни кўриб чиқишга уринади. Улар ҳозирча шаҳарни ушлаб турибди, лекин керак бўлса, стратегик орқага чекинади, чунки биз одамларнинг барчасини бекордан бекорга қурбон қилмоқчи эмасмиз”, — деган маслаҳатчи. Унинг таъкидлашича, чекиниш ҳақидаги қарор Украина ҳарбийларининг ихтиёрида қолмоқда.

    Манбанинг қайд этишича, Бахмутдан ғарбдаги ҳудуд мустаҳкамланган, шунинг учун Украина Қуролли кучлари шаҳардан чекинган тақдирда ҳам, Россия кучлари тезда олдинга силжий олмайди.

    Ҳозирда Россия Бахмутни эгаллаш учун кучли тажрибага эга Вагнер жангчиларидан фойдаланаётган бўлса, Украина Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳияти қай даражада?

    CNN хабарига кўра, февраль ойида АҚШ Мудофаа вазирлиги 1000 дан ортиқ украиналик ҳарбийларни жангга тайёрлади.

    Хусусан, Оклахома штатидаги Форт-Силлда Патриот ҳаво мудофаа тизими билан ишловчи гуруҳ тайёрланмоқда ва улар тез орада тайёргарликни якунлаб ортга қайтадилар.

    Бугунгача Украина ҳарбийлари Буюк Британия, Германия, Дания ва Польша каби бошқа Ғарб давлатларида ҳам ўқитилмоқда. 

    Хусусан Германиядаги Украина аскарлари Леопард 2 танкини бошқаришни ўрганаётган бўлса, Буюк Британиядаги украиналик учувчилар эса Ғарб жанговар самолётларида машқ қилишни бошлаган.

    Европа Иттифоқи давлатлари атом энергетикасини мустаҳкамлаш учун бирлашмоқчи, Россия бунда қайси йўлдан боради?

    Болгария, Хорватия, Чехия, Финляндия, Франция, Венгрия, Нидерландия, Польша, Руминия, Словакия ва Словения мавжуд атом станциялари билан бир қаторда “янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга” келишиб олди. Бу ҳақда Стокгольмдаги Европа Иттифоқи энергетика вазирлари йиғилиши баёнотида хабар берилди.

    Мисол учун, узоқ вақтдан бери атом энергиясига таяниб келган Франция Европа атом энергетикаси бўйича яқинроқ алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Франциянинг мақсади “Ядровий иттифоқ яратиш” ҳисобланади. 

    Аммо бу масалага бир қанча давлатлар кескин қаршилик кўрсатмоқда. Танқидлар асосан Германия ва Испания томонидан бўляпти. 

    Ҳозирда Европа Иттифоқи электр энергияси бозорини ислоҳ қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Блок бу борада ҳали бир тўхтамга келмади. 

    Европа давлатлари келажак учун ҳимоя режасини тузаётган айни вазиятда нефть эмбаргосига учраган Россия Ҳиндистонга максимал миқдорда нефть етказмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, февраль ойида Нью-Деҳли Россиядан кунига тахминан 1,85 миллион баррел нефть импорт қилган.

    Денгиздаги нефть таъминоти учун нарх чегараси кучга киргандан сўнг, Россия ресурсининг катта қисми Хитой ва Ҳиндистонга йўналтирилди. 

    Bloomberg маълумотларига кўра, Ҳиндистон нефтни Россиядан чегирма билан сотиб олади ва қайта ишлангач, ёнилғини Европага жўнатади.

    Ўзбекистонга кириб келаётган АҚШ ва Россия ҳамкорликлари

    Тошкентда 1 март куни Ўзбекистон—АҚШ музокаралари бошланди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон—АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш.

    "Бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича ҳаракатларимизни бирлаштиришга келишиб олдик”,– деб ёзади Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида.

    Бу АҚШ давлат котибининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи ҳисобланади. Ушбу ташрифдан аввал Блинкен Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “C5+1” форматидаги (Марказий Осиё + АҚШ) учрашувда иштирок этди.

    Ушбу йиғилишда АҚШ ва Марказий Осиёнинг 5 та давлати, хусусан Ўзбекистон ҳам иқтисодий, энергетика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

    Шу билан бирга Ўзбекистонга ҳамкорликлар учун кириб келаётган давлат фақат АҚШ гина эмас.

    Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Россиянинг LLК-International компанияси Тошкент йўлларини таъмирлашга ёрдам беради. Бунга Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов ҳамда LLК-International мутасаддилари билан учрашувда келишилди.

    Бундан ташқари “Росатом” корпорацияси, электроэнергетика тизимини модернизация қилиш учун Тошкентга мутахассисларни юбориши маълум қилинган.

    01.03.2023, 23:20   Изоҳ (0)   6036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Путин Ливандаги фаластинликларга 350 доллардан тўлаб, Украинадаги урушга ёлламоқда 

    01.03.2023, 23:15

    Туркиядаги зилзилани олдиндан башорат қилган сейсмолог март ойида “мегазилзила” кузатилишини айтди (видео)

    01.03.2023, 23:05

    “Коронавирус эмас”: ЖССТ янги пандемия бошланишидан огоҳлантирди 

    01.03.2023, 22:15

    Путин мансабдор шахсларнинг хорижий сўзларни ишлатишини тақиқлади

    01.03.2023, 21:10

    Хитой россияпараст дезинформацияга миллиардлаб пул сарфламоқда — The Guardian

    01.03.2023, 20:50

    Украина Россияга ҳужум қиладими? Зеленский офиси жавоб берди

    01.03.2023, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.