Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳри Миробод туманида 2 февраль куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:30 атрофида “Электроаппарат” заводи рўпарасида Labo ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Шундан сўнг Matiz Spark’ка бориб урилган.
Ҳодисанинг дастлабки сабаби: Labo ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига эга бўлган Matiz русумли автомашина ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган.
Тўқнашув натижасида Labo русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: