Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳри Амир Темур, Ислом Каримов, Саройтепа кўчалари кесишмасидаги светофорнинг яшил чироғи 4 секунд ёнаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур вазият ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган. Натижада аслида бу ҳолат 2022 йилнинг декабрь ойида содир бўлгани аниқланган. Ўшанда об-ҳавонинг намгарчилиги туфайли светофор қурилмасида носозлик содир бўлган.

Ҳолат шу вақтнинг ўзида махсус эксплуатация ва монтаж бўлими ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.

“Ҳозирда мазкур чорраҳада ўрнатилган светофор қурилмасининг чироқлари белгиланган тартибда соз ҳолатда тўлиқ ишламоқда”, — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Дунё
Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуролларини берди — WSJ