Жанубий Корея Ўзбекистонда фотоэлектр панеллар ишлаб чиқариш кластерини ташкил этмоқчи
Жанубий Корея Ўзбекистонда янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда, деб хабар беради Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 31 январь куни Тошкентда Кореянинг иқтисодий инновацион ҳамкорлик бўйича EIPP (The Economic Innovation Partnership Program) дастурининг Ўзбекистондаги лойиҳалари доирасидаги олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Эксимбанки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, етакчи консалтинг компаниялари мутахассислари иштирок этди.
Semiнарда ЭИPP лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши, жумладан, фотоэлектр панеллар ишлаб чиқариш ва яримўтказгичли электроника бўйича инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластерини яратиш каби йўналишлар тақдим этилди.
Муҳокама давомида келгусидаги амалий ҳаракатлар, жумладан, янги истиқболли лойиҳалар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини биргаликда ишлаб чиқиш доир амалий чоралар ишлаб чиқилди.
Тадбир якунида иштирокчилар келгусидаги ҳамкорлик форматини белгилаб, 2023 йилга мўлжалланган Дастурни амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни келишиб олди.