Исроил президенти Исхак Герцог Европарламентдаги нутқида Европа давлатларини Эронга қарши курашда Исроил билан ҳамкорлик қилишга чақирди. Бу ҳақда Ассоcиатед Пресс хабар берди.
“Бизни йўқ қилиш билан таҳдид қилаётган зулмат ва нафрат кучларига қарши қатъий ва бирлашган ягона жамоа бўлиб бирга ҳаракат қилишимиз керак”, — деди у ва Эронга кескин норозилик билдирди.
“Мен биринчи навбатда Исроилни бутунлай йўқ қилишга очиқдан-очиқ чақирибгина қолмай, балки бутун Яқин Шарқда фуқаролар урушини қўзғатувчи, эркинлик, инсон ва фуқаролик ҳуқуқларини талаб қилаётган ватандошларини ўлдирадиган Эрон режими ҳақида гапиряпман. У Украинадаги урушда рол ўйнамоқда ва оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқмоқда”, — дейди Исроил раҳбари.
Европа Иттифоқи шу ҳафта бошида ўнлаб Эрон расмийлари ва ташкилотларига қарши санкциялар жорий қилди. Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IIQK) ҳам қора рўйхатдан жой олди. Эрон IIQK террорчи ташкилот деб эълон қилинган тақдирда, Европа армияси ҳам террорчи ташкилот деб тан олинишидан огоҳлантирди.
Мавзуга доир:
- Исроил Эронга зарба бериш учун АҚШдан қирувчи самолётлар сотиб олмоқда — ОАВ
- Исроил Эрондан ҳимояланиш учун космик кучлар яратади
- Исроил Эрон ядровий дастурига зарба беришга тайёр
- Эронлик хакерлар Исроилдаги ҳар қандай кузатув камераларини бошқара олади — ОАВ
- Эрон Исроилга қарши урушда нишонга оладиган объектлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳ (0)