• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 26 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 26 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.


    Россия қўшинлари ҳаво ҳужумларини кучайтирмоқда, украиналиклар ракеталардан қандай ҳимояланади?

    Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, Россия қўшинлари 26 январга ўтар кечаси Украинага 24 та “Shahed-136/131” камикадзе-дронлари билан ҳужум қилди. Дронларнинг барчаси уриб туширилди.

    25 январь куни кечқурун Украинанинг кўплаб ҳудудларида ҳаво тревогаси янграганди. “UNIAN” маълумотларига кўра, учувчисиз учоқларнинг асосий қисми Запороже ва Днепрбўйи вилоятлари устида уриб туширилган.

    Бугун Россия кучлари Киев йўналишида 15 та қанотли ракета учирди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари уларнинг барчасини уриб туширди, деб хабар қилмоқда Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Popко.

    Шаҳар Telegram каналларида маҳаллий аҳолининг ҳужумдан яшириниб метрода ўтиргани акс этган видеолар тарқалмоқда. Воқеалар ривожида Киевнинг Днепровск туманида портлашлар содир бўлди.

    Шаҳарнинг Голосеевский туманидаги нотурар жой биносига ракета келиб тушди. Ҳалок бўлган ва яраланганлар бор.

    АҚШ Украинага Abrams танкларини юборишини маълум қилди бироқ бунинг учун бир йилдан кўпроқ вақт кетиши мумкин.

    АҚШ президенти Жо Байден Украинага 31 та Abrams танки етказилишини маълум қилди. Бу ҳақда NBC news хабар берди.

    Байденнинг сўзларига кўра, етказиб бериш кўп вақт талаб этади, бироқ АҚШ тез орада вақтдан унумли фойдаланиш учун украиналик ҳарбийларни ўқитишни бошлайди.

    25 январь куни АҚШ ҳукумати Киевга 31 та М1 Abrams танкларини топширишини маълум қилди. Ўз навбатида, Германия ҳукумати ҳам Украинага Германия қуролли кучлари захирасидан 14 та Леопард 2 танкини жўнатиши ва бошқа давлатларга реекспорт учун рухсат беришини тасдиқлади.

    Америка ОАВларининг ёзишича: “Танклар Украина учун махсус General Dynamics томонидан ишлаб чиқарилиши сабабли уларни етказиб бериш бир йилдан кўпроққа кечиктирилиши мумкин”.

    Германия бошқа давлатларга танк етказиши учун реэкспорт ҳуқуқини беради аммо Украинага фақат танкларнинг ўзи камлик қилади

    Айни вазиятда Украина танклар масаласи ҳал бўлганидан сўнг Ғарбдан ракета ва самолётлар олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Владимир Зеленский видеомурожаатда маълум қилди. Қолаверса, Президент офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк бу урушда Украина Қуролли кучлари 1991 йилдаги Украина чегараларида тўхташини ва жараённи тезлаштириш учун Украинага кўпроқ қуроллар кераклигини айтди.

    Ўзбекистонда тендердаги шубҳали ҳолат аниқланди, журналист суриштируви

    20 январь куни “Дарё” интернет-нашрида автомобилларга фара ва чироқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Uz Chasys МЧЖ ўтказган тендер шубҳали экани, рақобатчилар қариндош бўлиши мумкинлиги  ҳақида материал эълон қилинганди. Айни пайтда Uz Chasys корхонаси таҳририятга хат йўллаб, тендер юзасидан тузилган шартнома бекор қилинганини маълум қилди.

    Божхона терминалларидан келиб тушган юкларни олиб тушиш, кўтариш хизматини бажариш бўйича бошланғич қиймати 474 миллион сўм бўлган тендерда иккита тадбиркорлик субъекти иштирок этганди. 

    Ғолиб корхона манзили Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Жалолқудуқ шаҳарчаси, Намуна кўчаси деб кўрсатилган. Раҳбар — Исманов Нуриддин Ғуломжанович. Таъсисчи эса Исманов Мухиддин Ғуломжанович.

    Мағлуб МЧЖ And Cargo Trans Service’нинг раҳбари бошқа — Кимсанбоев Давронбек Иброхимжонович. Аммо манзили Андижон вилояти Жалолқудуқ туманида деб кўрсатилган корхонанинг таъсисчиси Исманова Фатмахон Игембердиевна. Мақолада Исманов Мухиддин ва Исманова Фатма қариндош бўлиб чиқиши эҳтимоли ҳақида сўз борган.

    Uz Chasys тақдим этган баённомага кўра, танлов натижаси шубҳали бўлгани сабабли икки иштирокчидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш сўралган. Рад жавоби олингач, текширув ва суриштирув ишлари олиб борилган.

    Натижада таъсисчилар ва уларнинг устав фондидаги улуши ҳақида маълумотларига кўра бир оилага тегишли бўлган Исманов Мухиддин Гуламжанович ва Исманова Фатмахон Игембердиевна 100 фоиз улуш билан афилланган шахслар экани ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида (манфаатлар тўқнашуви) кўрсатилган қонун бузилишига олиб келиши аниқланган.

    “Шуни айтиб ўтиш керакки, икки корхона ва тендер комиссияси аъзоларининг ҳеч қандай боғлиқлик томонлари мавжуд эмас”, — дейилади баённомада.

    Охир-оқибат  иштирокчилар ушбу тендерни қабул қилмаслигини ва танловни рад этишини маълум қилган. МЧЖлар раҳбарлари тақдим этилган нархлардан воз кечиб, тендерни бекор қилишга ўзаро келишиб олган.

    26.01.2023, 21:36   Изоҳ (0)   1015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  

    26.01.2023, 21:18

    "Украинага босқинидан кейин у мен учун ҳеч ким”. Зеленский Путин ҳақида гапирди 

    26.01.2023, 20:30

    “Алоҳида метро линиясига эга”: Собиқ КГБ разведкачиси Путиннинг эҳтимолий бункерлари ҳақида гапирди

    26.01.2023, 19:57

    Исроил кучлари 9 нафар фаластинликни, жумладан, кекса аёлни отиб ўлдирди

    26.01.2023, 19:42

    “Урушга аралашиш”: Кремль Украинага танклар етказиб берилишига муносабат билдирди

    26.01.2023, 19:16

    “Украина Россия билан урушда ғалаба қозониши мумкин, аммо иккала давлатда ҳам муаммолар бор” — АҚШ генерали

    26.01.2023, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.