Эрон Олий суди мамлакатдаги намойишларда қатнашган Муҳаммад Боругани ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Al-Arabia хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳкум хавфсизлик кучлари ходимларидан бирига пичоқ билан ҳужум қилган. «Боругани фуқароларда қўрқув ва ишончсизлик муҳитини яратиб, Пакдашт шаҳри префектураси биносига ўт қўйган ва мулкига зарар етказган. Суд қарори билан у ўлимга ҳукм қилинди", — дейилади тегишли баёнотда.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Теҳрон суди аллақачон олти нафар намойишчини ўлимга ҳукм қилган. Моҳсин Шекарий биринчи бўлиб қатл этилган. У «қўзғолон кўтаришда», Теҳрондаги асосий йўлни тўсиб қўйишда ва «Басиж» қаршилик кучлари аъзоси ёрдамида ҳужум қилишда айбланган.
Таъкидланишича, марҳум «ҳеч қандай қонуний жараёнсиз ҳукм қилинган. У ҳукм устидан апелляция берган, бироқ 20 ноябрь куни Олий суд қарорини ўз кучида қолдирган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)