Исроил армияси штаб бошлиғи Авив Кохави маълум қилишича, Исроил Эрондаги ядровий нишонларга зарба бериш учун жанговар шайликни оширган. Бу ҳақда Middle East Monitor хабар бермоқда.
«Агар армияга Эрон ядро дастурига қарши ҳаракат қилиш буюрилса, у ўз олдига қўйилган вазифани бажаради», — дея қўшиб қўйди Кохави.
Унинг қайд этишича, Эроннинг Сурияда иккинчи «Ҳизбуллоҳ» тузиш режалари чиппакка чиққан. Эронликлар Сурияга юзлаб «ер-ер» синфидаги ракеталарни ва ўн минглар шиа кўнгилли аскарларини жойлаштирмоқчи бўлганди, деди Кохави.
Изоҳ (0)