• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вундед-Ни қирғини — ҳиндуларнинг охирги жанги, «Внуково» аэропортида ҳалокатга учраган самолёт ва доғистонликлар томонидан Волгоградда уюштирилган терактлар. Кун хронологиясида 29 декабрь

    29 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Вундед-Нида қириб ташланган ҳиндулар, «Внуково» аэропортига қўнишда ҳалокатга учраган самолёт ҳамда Доғистон фуқаролари томонидан Волгоградда уюштирилган терактларга оид фактлар ўрин олган.

    Вундед-Нидаги қирғин: ҳиндуларнинг охирги жанги

    1890 йил 29 декабрь Вундед-Ни сойидаги қирғинда америкалик аскарлар бир неча юзлаб ҳиндуларни ўлдирган эди. Қурбонлар орасида аёллар ва эркаклардан ташқари болалар ҳам бўлган.

    Фото: Listennows

    Фото: Listennows
    Ҳиндулар билан жанглар 200 йил давом этган. Европалик мустамлакачиларнинг яққол ҳарбий устунлигига қарамай, тубжой америкаликлар узоқ вақт таслим бўлмаган ҳамда босқинчиларнинг ўйин қоидалари ва турмуш тарзини қабул қилмаган. Аммо очиқ жангларда улар камдан кам ҳолларда ғалаба қозонган. «Минглаб қурбонлар жанги» ёки АҚШ 7-кавалерия полкининг яксон этилиши — ҳиндуларнинг энг йирик ҳарбий ғалабаси сифатида қолган. Мустамлакачилар кўп сонли қабилалар ўртасидаги зиддиятлардан моҳирлик билан фойдаланар, энг жасур ҳиндуларни алдар ва ўлдирар, уларни ўз ерларидан сиқиб чиқарар эди.

    1860—1880 йиллар давомида оқ танли овчилар миллионлаб бизон ва буғуларни ўлдирган. Бу ҳиндулар учун нафақат озиқ-овқат, балки кийим-кечак, тўшак ва бошқа маиший буюмлар манбаи бўлиб хизмат қилган. 1890 йилга келиб Шаенн, Сиу, Пайют ва бошқа ҳинду қабилалари ғазаб отига минган. Жанубий Дакотадаги қашшоқлик уларни охири мағлубият билан тугаши муқаррар исёнга бошлаган.

    Фото: Listennows

    Фото: Listennows

    Ўша йилнинг ёзида Ҳиндулар ва ҳукумат ишлари бўйича бюро агентлари «ёввойи»ларнинг ноодатий ҳаракатлари бу — ҳарбий маросим эканини пайқаб қолган. Улар дарғазаб Сиу қабуласи жангга тайёрланяпти деб ҳисоблаган. Аслида ҳиндуларнинг пайғамбари Вовока уларни урушга чақирмаган, аксинча «Сизлар уришмаслигингиз керак. Ҳеч кимга ёмонлик қилманг. Доимо адолатли йўл тутинг», деган.

    Аммо бошқа тарафдан, айрим ҳиндулар ушбу насиҳатларни бошқача талқин қилган (курашда илоҳий қўллаб-қувватлов), бошқа томондан эса мустамлакачилар янги диннинг нозик жиҳатларига эътибор қаратган. Газеталарда ваҳима кўтаришни бошлаган ва бу ҳақдаги гап-сўзлар Вашингтонга қадар етиб борган. Натижада резервацияга бундан 14 йил олдин Литтл-Bigхорнда шармандали мағлубиятга учраган 7-кавалерия полка қўшинлари етиб келган. Кўплаб аскар ва офицерлар қасос олиш ниятида бўлган.

    Фото: Listennows

    Фото: Listennows

    Ҳиндулар буни Қўшма Штатлар янги жангга тайёргарлик кўряпти деб баҳолаган. Генерал Нелсон Майлз қўшинлари назоратни қўлга олиши ва ҳиндуларни қуролсизлантириши, шунингдек, мустақил қабила бошлиқларини асирга олиши керак эди. 15 декабрь куни полиция «Ўтирган буқа»ни ҳибсга олган — оқ танлилар Литтл-Bigхордаги жангда ғалабага эришган машҳур сардор исён келтириб чиқаришидан хавотирланган. У мустамлакачиларни ёмон кўрар ва таслим бўлишни истамаган, натижада иккала томондан ҳам бир неча киши, жумладан, қабила сардори ва унинг 17 ёшли ўғли ўлдирилган.

    Полковник Жеймс Форсайт ҳиндулар билан 1860 йилларнинг ўрталаридан буён жанг қилиб келарди. 29 декабрь соат 08:00 да қуролланган аскарлар «Катта оёқ» лагерини қуршаб олган. Қабила сардорининг ўзи оғир пневмонияга чалингани боис тўшакда ётган, қолган эркаклар эса «музокараларга» чиққан. Форсайт уларга қуролларни топширишни буюрган ва улар иккита милтиқни олиб чиққан. Бундан полковник ва офицерларнинг жаҳли чиққан — ҳиндулар ўз қуролларини топшириш ниятида эмаслиги аён эди. Шунда у кавалериячилар гуруҳига барча вигвамларни текшириб чиқишни буюрган. Аскарлар ҳама жойни кўздан кечиришни бошлаган, аёллар бундан бақир-чақир қилган. Уларнинг ортидан эркаклар ҳам ғазабланган. Бироздан сўнг Форсайтнинг оёқлари остида 40 га яқин қурол тўпланган, бу ҳам камлик қилгани боис у энди эркакларни тинтув қилишни буюрган.

    Фото: Listennows

    Фото: Listennows

    Кейинги бир неча дақиқада нималар содир бўлгани аниқ эмас. Айримларнинг сўзларига кўра, таҳқирланган ҳиндулар милтиқлари билан чиқиб, аскарларни ўққа тута бошлаган. Форсайтнинг одамлари бир неча залп ўт очишлар орқали ҳиндуларни бостирган. Артиллериячилар лагерга ўт очган, қирғин отишма бир неча дақиқа давом этган, холос. Шундан кейин ҳиндуларни таъқиб қилиб, ўлдириш бошланган. Бунда уларнинг жинси, ёшига қараб ўтирилмаган — барча бирдек ўлдирилган.

    Фото: Listennows

    Фото: Listennows

    Кейинроқ ҳатто Америка матбуоти ҳам содир бўлган воқеани жанг эмас, қонли қасос деб таърифлаган. Тибблс исмли журналист шундай ёзганди: «Фаол ҳужум, эҳтимол, йигирма дақиқа давом этган бўлса-да, бирор аскар тирик жонни кўриб қолганида бомбардимон бир ёки икки соат давом этган. Ҳинду аёллари ва болалари жанубдаги дарага қочиб кетишган, уларнинг баъзилари даштга қочишга муваффақ бўлган, лекин аскарлар уларга эргашиб, шафқатсизларча ўлдирган».

    Фото: Listennows

    Фото: Listennows

    «Внуково»да Чехиядан қайтган самолёт ҳалокати

    Бундан 10 йил олдин 29 декабрь куни Red Wings авиакомпаниясининг «Ту-204-100В» самолёти Москванинг «Внуково» аэропортига қўнишда учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетганди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Ҳаво кемаси Чехиянинг Пардубице шаҳрида чартер рейс билан Москвага қайтаётган эди. Унинг бортида саккиз нафар экипаж аъзоси (борт командири, иккинчи учувчи, бортмуҳандис ва беш нафар стюардесса) бўлган. Йўловчилар эса бўлмаган.

    «Ту-204» самолётини тажрибали экипаж бошқарган. Ҳаво кемаси командири 15 минг соатга яқин парвоз қилган, иккинчи учувчи ҳисобида эса 10 минг соат, бортмуҳандисда ҳам худди шунча парвоз вақтлари бўлган.

    Реестр маълумотларига кўра, «Ту-204-100В» 2008 йил 12 декабрь куни «Авиастар» заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, шу йилдаёқ Red Wings авиакомпаниясига фойдаланишга топширилган.

    Соат 16:36 да «Внуково» аэропортига қўнишда ҳаво кемаси учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, тўсиқларни бузиб кетган, учга бўлиниб кетган ва ёнғин юзага келган. Фюзеляжнинг бир қисми Киев шоссесига қулаган. Ҳодиса жойига зудлик билан аэропорт фавқулодда хизматлар ва Россия ФВВ бўлинмалари ходимлари юборилган. Фалокат оқибатларини бартараф этишга 468 киши ва 118 та техника жалб этилган.

    Ёнғин соат 17:03 да ўт ўчириш бўлинмалари томонидан бартараф этилган, улар оловнинг ёнилғи бакига яқинлашишига йўл қўймаган. Ёнғин зудлик билан ўчирилган бўлса-да (олов машина қанотларидан бирининг 100 квадрат метр жойини эгаллаб олган) қурбонлардан қочиб бўлмаган. Беш киши ҳалок бўлган (тўрт нафари воқеа жойида, яна бири шифохонада), уч киши (стюардессалар) омон қолган, бироқ жиддий жароҳат олган.

    Бахтли тасодиф билан Киев шоссесида ҳаракатланган машиналар ва йўловчиларга ҳеч қандай зарар етмаган. «Volvo» ҳайдовчисига шикаст етган — самолётнинг ажралиб кетган ғилдираги унинг автомобилига келиб урилган. Эркак бўйин умуртқасининг синиши, ёпиқ бош мия жароҳати ва мия чайқалиши билан шифохонага ётқизилган.

    Фавқулодда ҳолат транспорт соҳасида жиддий оқибатларни юзага келтирган — «Внуково» аэропорти вақтинча ёпилган, Киев шоссесининг ҳар икки томони бўйлаб автомобиллар ҳаракати тўхтатилган. Аэропорт олдида машиналар тирбандлиги 6 километрдан ошиб кетган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Бундан ташқари, самолёт учиш йўлагига кириш аниқлигини таъминлайдиган тизимга шикаст етказганди. Соат 18:45 да «Внуково» аэропорти нормал ишлай бошлаган, Киев шоссесида ҳаракат тикланган. Фавқулодда ҳолат факти бўйича жиноят иши қўзғатилган, «Росавиация» ва «Ространснадзор» иштирокида ҳолат тергови бошланган.

    Фавқулодда ҳолатнинг дастлабки сабаби сифатида учувчилар хатоси ҳисобланган, бироқ тергов фожианинг бошқа версиясини ҳам кўриб чиққан, жумладан, ноқулай об-ҳаво шароити ҳамда самолётнинг техник носозлиги. Текширувлар давомида прокурорлар Red Wings авиакомпаниясида қонунбузилишларни аниқлаган, хусусан, учувчилар ёзги тренажёрларда керакли тайёргарликлардан ўтмаган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    2013 йил 24 январь куни авиация ҳодисасини тергов қилиш бўйича техник комиссия раиси «Ту-204» ҳалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, самолёт қўниш вақтида унинг реверс тизими ишламай қолган, натижада иккала двигателнинг реверсив қурилмалар тавақаси очилмаган, шунингдек, ҳаво тормозлари автоматик ишга тушмаган. Самолёт тормозланишни амалга оширмаган ва у 32 сониядан кейин учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Волгоградда теракт уюштирган доғистонликлар

    2013 йил охирида Волгоградда иккита теракт содир бўлганди: 29 декабрь куни темир йўл вокзалида худкуш металлни аниқлаш мосламаси ёнида ўзини портлатиб юборган, яна бир портлаш шаҳарда эртаси куни тиғиз вақтда троллейбусда рўй берганди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    29 декабрь куни соат 12:43 да Волгоград темир йўл вокзалининг биринчи қаватида портлаш овози эшитилган. Миллий антитеррорчилик қўмитаси (МАҚ)нинг маълум қилишича, қуввати 10 килограмм тротилга тенг бомбани худкуш эркак ҳаракатга келтирган. Ҳодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одам жароҳатланган.

    Куч тузилмаларининг маълум қилишича, хавфсизлик тизими ва полициячиларнинг ҳушёрлиги бўлмаганида, қурбонлар сони бундан ортиқ бўларди. Транспорт полицияси катта сержанти Дмитрий Маковин темир йўл вокзали биносига кириш вақтида шубҳали эркакни тўхтатишга уринган, у эса полициячилар келаётганини кўриб, портлашни амалга оширган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Ярадорлар олдига биринчи бўлиб ёрдамга таксичилар етиб келган. Кўплаб жабрланганларни улар шифохонага ўз машиналарида олиб борган. Биринчи тез ёрдам машинасининг фожиа жойига келиши учун тўрт дақиқа вақт кетган. Жабрланганлар GLONASS тизими орқали шифохоналарга тақсимланган. Эртаси куни аҳволи оғирлар мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасаларига кўчирилган.

    Россия президентининг буйруғи билан ФВВ Волгоградга «Ил-76» махсус самолётини юборган, у юқори малакали тиббиёт ходимлари ва зарур тиббиёт ускуналарини ўзи билан олиб борган. 29 декабрь куни соат 19:00 да Волгоград вилоятида 15 суткага террорчилик хавфининг юқори даражаси эълон қилинган.

    Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида портламай қолган Ф-1 гранатаси топилган. Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Волгоградда иккинчи теракт 30 декабрь куни соат 08:27 да 15-сонли йўналишда ҳаракатланувчи троллейбусда содир бўлган. Йўловчилар билан тўла транспорт воситаси тиғиз вақтда шаҳар маркази томон ҳаракатланаётганди. Портлаш троллейбус Дзержинский тумани бозори яқинида юз берган. Портлаш тўлқини қўшни уйларнинг ойналарини ҳам синдириб юборган. Троллейбус салони бутунлай ёниб кетган бўлса-да, ҳайдовчи омон қолган. Теракт 16 кишининг умрига зомин бўлганди.

    Фавқулодда ҳолат жойига барча тезкор хизматлар жалб этилган. Умумий гуруҳдаги ходимлар сони 450 кишидан ошган ва 120 та техника жалб этилган, жумладан, Россия ФВВнинг 200 нафардан зиёд шахсий таркиби ва 30 дан ортиқ техникаси етиб келган.

    Иккита портлаш оқибатларини бартараф этишга жами 1837 киши ва 506 та техника жалб этилганди. Терактларда 34 киши ҳалок бўлган, 78 киши оғир тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Волгограддаги терактлардан кейин «Гирдоб-антитеррор» операцияси ўтказилган. Ҳаёт учун муҳим объектлар кучайтирилган қўриқловга олинган. Фуқаролар полицияга фаол ёрдам кўрсата бошлаган, улар шубҳали шахслар ва предметлар ҳақида мунтазам хабар бериб келган.

    2014 йил 7 май куни терактдан кейин жабр кўрган темир йўл вокзали қайта фойдаланишга топширилган бинога киришга террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганларнинг исм-шарифи ёзилган мемориал тахта ўрнатилган. Июнь ойи бошида эса троллейбус портлаган жойга гранит плита ётқизилган.

    Тергов қўмитаси ва ФХХ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан террорчиликка алоқадор барчанинг шахсига аниқлик киритилган. Аниқланишича, 2013 йил охирида «Кадарская» қўпорувчи-террорчилик гуруҳи етакчиси Жамолтин Мирзаев Волгоград шаҳрида террорчилик ҳужумини ўтказишни режалаштирган. Ўз режасини амалга ошириш учун у ноқонуний қуролли тузилма шакллантирган. Шунингдек, уларнинг ёрдамида артиллерия снарядларидан иккита қўлбола портловчи қурилма ясаган.

    Теракт ташкилотчиларига доғистонлик Алоутдин Дадаев ва Иброҳим Магомедов ёрдам кўрсатган, улар ўз уйларидан жиноятчиларга вақтинча бошпана берган. 28 декабрь кечаси худкушлар Волгоград вилоятига етказилган. 2014 йил январь охирида Доғистонда терактга алоқадор ака-ука Магомеднаби ва Таги Батировлар ушланган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Шу йилнинг 5 декабрида Дзержинский туман суди портлашга алоқадор тўрт нафар Доғистон фуқаросига ҳукм чиқарган. Суд ҳукми билан уларнинг икки нафари 19 йилга озодликдан маҳрум этилган, яна икки нафарига эса 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Байрутдаги самолётларни яксон қилган Исроил, Сергей Есениннинг ўлими ва космосда «иш ташлаган» АҚШ астронавтлари. Кун хронологиясида 28 декабрь

    29.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   43949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Россияга дипломатик каналлар орқали Украина бўйича қандай ваъдалар бергани маълум бўлди

    29.12.2022, 09:21

    Зеленский Украинанинг Россия билан низодан кўзлаган якуний мақсадини маълум қилди

    29.12.2022, 09:00

    Ернинг Ой билан қандай «бекинмачоқ» ўйнаши намойиш қилинди (видео)

    28.12.2022, 23:33

    Сурия ва Туркия мудофаа вазирлари 11 йил ўтиб Москвада учрашди

    28.12.2022, 23:09

    Эрдўғон тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

    28.12.2022, 22:23

    Хитой мамлакатга келувчилар учун ПЗР тестини бекор қилади

    28.12.2022, 22:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43

    FIFA президенти Клублар ўртасидаги ЖЧда Роналдунинг иштирокига ишора қилди: “Ҳали вақт бор” (видео)

    Спорт | 25 май, 12:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.