Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли суверен кредит рейтингларини «BB-/B» даражасида тасдиқлади

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу йил Россиядан пул ўтказмалари кутилганидан ҳам кўпроқ бўлганлиги сабабли Ўзбекистон иқтисодиёти Россия ва Украина ўртасидаги уруш таъсирини S&P таҳлилчилари дастлаб кутганидан ҳам яхшироқ енгиб ўтди. 

Январь—октябрь ойларига кўра, Россия Хитойдан кейин Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади — 7,4 млрд доллар.

Ўзбекистонда инфляция тезлашди ва ҳукумат уй хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий харажатларни оширишга мажбур бўлди. Бу эса мамлакатда 2022 йилги бюджет тақчиллигининг ошишига олиб келди.

Агентлик экспертлари Россиядан Ўзбекистонга ноодатий даражада юқори пул ўтказмалари давом этишини кутмаяпти. 

Ҳисоботда айтилишича, Россия—Украина можаросининг давом этаётган салбий минтақавий таъсири, заиф глобал иқтисодий ўсиш ва монетар кескинлашув 2023 йилдан бошлаб ривожланаётган бозорлар, жумладан, Ўзбекистон учун иқтисодий ўсиш ва молиялаштириш шароитларига қўшимча хавф туғдириши мумкин.

S&P Ўзбекистонда 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши прогнозини аввал кутилган 3,5 фоиздан 5,7 фоизгача яхшилади. Келгуси йилда бу кўрсаткич 5 фоизга, 2024 ва 2025 йилларда 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Барқарор прогноз агентликнинг Ўзбекистоннинг нисбатан кучли молиявий ва ташқи позицияси унинг иқтисодиётига келгуси 12 ой давомида салбий макроиқтисодий омилларни енгиб ўтишга ёрдам бериши кераклиги ҳақидаги тахминини акс эттиради.

Ўзбекистоннинг молиявий ва ташқи мавқеи ҳозирда агентлик кутганидан кўпроқ заифлашса, S&P рейтингини пасайтириши мумкин.

Келгуси йилда Ўзбекистоннинг рейтинги яхшиланиши даргумон. Агар мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва жаҳон иқтисодиёти билан интеграциялашувнинг кучайиши иқтисодий ўсиш салоҳиятини оширишга ва экспорт тушумларини кенгроқ диверсификация қилишга олиб келса, бу амалга ошиши мумкин, — дейди агентлик таҳлилчилари.
 

Мавзуга доир: S&P томонидан Ўзбекистон суверен кредит рейтинги барқарор даражада тасдиқланди

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?
Маҳаллий
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь