Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистон билан нафақат ядро соҳасида, балки юқори технологиялар соҳасида ҳам ҳамкорликни, жумладан, қўшма композит кластер яратиш бўйича ишларни ривожлантирмоқда. Бу ҳақда «Росатом» бош директори Алексей Лихачев маълум қилди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Биз нафақат ядровий масалалар билан чекланиб қолмай, балки юқори технологиялар соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Хусусан, бу ерда Ўзбекистон ҳудудида ҳар икки давлатимиз манфаатларини кўзлаб, қўшма композит кластер яратмоқчимиз, — дейди у.

Лихачев россиялик ва ўзбекистонлик мутахассислар «бир катта Совет ядро олимлари оиласидан» чиққанини таъкидлади. 

Ўзбекистон шу маънода ҳам илм-фан, ҳам уран қазиб олиш бўйича ядро оиласи аъзоси, — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Ўзбекистондаги тадқиқот реактори учун «Росатом» ядро ёнилғиси етказиб бериши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди