Apple Twitter’да реклама жойлаштиришни тўлиқ тиклади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ раҳбари Илон Маск Twitter Spaceс овозли чатида маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Миллиардернинг сўзларига кўра, Apple ижтимоий тармоқнинг энг йирик рекламачиси ҳисобланади.
Маск аввалроқ Apple Twitter’да реклама беришни рад этишдан ташқари, иловани App Store’дан олиб ташлаш билан таҳдид қилганини айтган эди. Шу фонда миллиардер Apple «Америкада сўз эркинлигидан нафратланишини» ҳам билдирган.
Шундан сўнг Маск электроника ишлаб чиқарувчиси раҳбари Тим Кук билан учрашди ва «Twitter’нинг App Store’дан олиб ташланиши мумкинлиги ҳақидаги тушунмовчилик» бартараф этилганини айтди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)