Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция терма жамоаси ЖЧ—2022 2-турида Данияни енгиб (2:1), плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шу тариқа амалдаги чемпион кейинги мусобақада гуруҳдан чиқа олмаслик серияси якунланди. ЖЧ—2006 дан кейин амалдаги жаҳон чемпиони гуруҳда қолиб кетаётганди.

Сўнгги бор ЖЧ—2002 ғолиби Бразилия 2006 йилги мундиалда гуруҳдан чиққан ва чорак финалда Францияга енгилганди.

2006 йилда чемпион бўлган Италия 2010 йилги ЖЧда Парагвай, Словакия ва Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олиб, сўнгги поғонада қолиб кетган.

ЖЧ—2010 ғолиби Испания эса 2014 йилда Нидерландия, Чили ва Австралияга қарши тушган ҳамда гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган.

2014 йилдаги мундиал чемпиони Германия ЖЧ—2018 да Швеция, Мексика ва Жанубий Корея жой олган гуруҳда сўнгги ўриндан жой олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади