Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (12-0, 12 КО) ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 27 ноябрь тонгида ўтказди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Калифорнияда (АҚШ) бўлиб ўтган жанг оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Кёртис Ҳарпер (14-9, 9 КО) рақиб бўлди.

Дастлабки икки раунд нисбатан суст темпда ўтди ва унда томонлар бир-бирини ўрганишга сарфлади. Учинчи раундда Жалолов фаолликни оширди ва раунд сўнгида рақибини нокдаун ҳолатига туширди.

Тўртинчи раундда ҳам Баҳодир зарбалар сериясини йўллашда давом этди. Яна бир нокдаун ҳолатидан кейин ҳакам техник нокаут қайд этиб, жангни тўхтатди.

Шу тариқа Жалолов профессионал боксдаги 12-ғалабасини қўлга киритди. Уларнинг барчасида ўзбекистонлик боксчи муддатидан аввал ғалабани қўлга киритган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Жулия Робертс ўзи овқат пиширади, болаларини мактабга олиб боради, итлари билан сайр қилади ва “Оскар”дан кўра оддий ҳаётни қадрлайди
Марказий Осиё
Туркманистон бу йил 1 млн тоннадан ортиқ пахта йиғиб олишни режалаштирмоқда
Маҳаллий
Навоийда ўзганинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар қўлга олинди