Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-туридан орин олган баҳсда Франция 26 ноябрь, шанба куни Дания билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди. Шу сабабдан дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса жамоалар ҳужумкорлик тақдим этди. Дастлаб 61-дақиқада Килиан Мбаппе французларни ҳисобни олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада Андреас Кристенсен мувозанатни тиклади. 86-дақиқада эса Килиан Мбаппе Гризманнинг ҳаводан узатмасини голга айлантириб, дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа французлар очколарини 6 тага етказиб, гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади ва плей-офф йўлланмасини ҳал қилди. Дания эса 1 очко билан 3-поғонани банд этган.
D гуруҳининг биринчи ўйинида Австралия Тунис устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЖЧ—2022
2-тур баҳси
26 ноябрь,шанба
Франция — Дания 2:1
Голлар: 1:0 – 61 Мбаппе, 1:1 – 68 Кристенсен, 2:1 — 86 Мбаппе.Франция: Льорис, Кунде, Варан (Конате, 75), Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени, Жиру (Тюрам, 63), Гризманн (Фофана, 90+3), Дембеле (Коман, 75), Мбаппе.
Дания: Шмейхель, Кристенсен (Ба, 90+2), Кристенсен, Андерсен, Нелссон, Меле, Эриксен, Ҳёйберг, Дамсгор (Дольберг, 73), Линдстрем (Норгард, 85), Корнелиус (Брэйтуэйт, 46).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (20), Корнелиус (23), Кунде (43).
Изоҳ (0)