Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Польшага қасддан ракета ҳужуми уюштирилгани ва Россия альянсга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида ҳеч қандай белги кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Столтенбергнинг маълум қилишича, ракета Украина томонидан учирилган бўлиши мумкин ва унинг Польшада қулаши тасодиф бўлган. Бунда Киев айбдор эмас. Шу билан бирга, НАТО Польшага учирилган ракета учун пировардида Россия жавобгар эканлигини қайд этади.

«Агар Россиянинг Украинага қарши уруши бўлмаганида, Польшага ракета ҳужуми бўлмаган бўларди», — деди Столтенберг.

Шунингдек у Польшадаги воқеадан сўнг НАТОнинг шарқий қанотига қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлаштирилишини таъкидлади.

«Альянс давлатлари Польшадаги воқеа сабабли Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасини кўриб чиқмоқчи эмас», — дейди НАТО бош котиби.

15 ноябрь куни Польшанинг ZET radiosi Украина билан чегарадош Пржеводов қишлоғига иккита ракета қулагани, икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Воқеа муносабати билан Польша бош вазири Матеуш Моравецки хавфсизлик ва мудофаа бўйича ҳукумат қўмитасининг шошилинч йиғилишини ўтказди. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Польшада қулаган ракета билан боғлиқ воқеа Ғарб жаҳон уруши эҳтимолини ошираётганини исботлашини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов