• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    G20 давлатлари етакчилари Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралади

    Индонезиянинг Бали оролида G20 давлатлари етакчилари 16 ноябрь куни бўлиб ўтган саммитда қўшма баёнот қабул қилиб, Россиянинг Украинага қарши ҳужумини кескин қоралади ва уруш инсониятга азоб-уқубатлар келтираётгани, жаҳон иқтисодиётидаги вазиятни издан чиқараётганини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    G20 аъзолари Россия қўшинларининг Украина ҳудудидан тўлиқ олиб чиқилишини талаб қилмоқда. Етакчилар Украинада давом этаётган уруш озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини ва бутун дунёда тартибсизликларни келтириб чиқарганини яна бир бор тасдиқлади. Хитой саммит якунида бетараф қолди. Расмийлар Россияни очиқдан очиқ танқид қилмади, қўллаб-қувватламади ҳам. Саммит якунидаги баёнотда G20 давлатлари дон келишувини амалга ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг очиқ савдоси тарафдори экани келтириб ўтилди.

    Туркия ва БМТ воситачилигида Украина портларидан дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз ташиш бўйича иккита келишув имзоланганини олқишлаймиз. Қишлоқ хўжалиги савдоси бўйича глобал қоидаларни янгилаш, озиқ-овқат савдосини осонлаштириш ҳамда озиқ-овқат ва ўғит экспортига Жаҳон савдо ташкилотининг тегишли қоидаларига мос келмайдиган тарзда тақиқ ёки чекловлар киритмаслигини тасдиқлаймиз, дейилади баёнотда.
    G20 давлатлари озиқ-овқат инқирозидан азият чеккан мамлакатларга ёрдам беришга, гуманитар фаолиятни санкциялардан олиб ташлашга чақирди. Баёнотда энергия ташувчиларга бўлган талаб арзон энергия манбаларига мос келиши кераклигини таъкидланди. G20 давлатлари энергия ресурсларидан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этишга ва «энергетика қашшоқлиги»га барҳам беришга интилишини эълон қилди. Улар муқобил энергия манбаларига ўтиш жараёнини тезлаштирмоқчи. Мамлакатлар вакиллари иқлим ўзгаришига қарши курашишини ҳам айтди.

    G20 марказий банклари нархлар барқарорлигига эришмоқчи. Ҳужжатда давлат вакиллари коррупцияга мутлақо тоқат қилмасликни эълон қилиши қайд этилди. Мамлакатлар вакиллари ноқонуний миграцияга қарши курашни эълон қилди, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашни кучайтиришга чақирди.

    G20 дезинформацияга қарши курашиш ва кибермакондаги таҳдидларга қарши туриш муҳимлигини таъкидлади. Бундан ташқари ковид вакциналарига универсал киришни таъминлаш айтиб ўтилди. Энг асосий эътибор ядро қуролидан фойдаланишга қарши қаратилди.

    «Можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, инқирозни бошқариш, дипломатия ҳамда мулоқот ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги давр уруш даври бўлмаслиги керак», — дейилади баёнтда.

    Эслатиб ўтамиз, саммитда Украина президенти Владимир Зеленский онлайн қатнашди ва Украинадаги урушни тугатиш учун 10 шартни санаб ўтди. Чеченистон раҳбари бу шартларни «беъмани» деб баҳолади ва ўзининг шартларини эълон қилди.

    16.11.2022, 18:38   Изоҳ (0)   8978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинага янги ракета ҳужумларининг оқибатлари, Херсонда топилаётган жасадлар. Урушнинг 265-кунидан фоторепортаж

    16.11.2022, 17:11

    Фото: Украинадаги Бэнкси чизган граффитилар. Рассом уларнинг муаллифи ўзи эканини тасдиқлади

    16.11.2022, 16:21

    Медведев Польшага ракета отилиши билан боғлиқ воқеа жаҳон уруши хавфини оширишини айтди

    16.11.2022, 16:15

    АҚШ Shahed дронларини ишлаб чиқарувчи Эрон компаниясига қарши санкциялар киритди. Россия бу қуроллардан Украина билан урушда фойдаланмоқда

    16.11.2022, 16:00

    Россия Мудофаа вазирлиги Киев рус қўшинлари томонидан ўққа тутилганини рад этди, Польшага тушган ракеталарни эса Украина ҳарбийларига тегишли деб атади

    16.11.2022, 15:34

    Россияда дипломат мақомига эга Польша фуқароси пора олишда гумонланиб қўлга олинди

    16.11.2022, 14:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.