• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 7 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 7 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Макрон Путиннинг Хиросимага ташланган бомба ҳақидаги сўзларидан хавотирга тушди

    Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон билан суҳбатда Иккинчи жаҳон уруши охирида Хиросима ва Нагасакига атом бомбалари ташланганини эслатиб ўтган, бу эса Макронни жиддий ташвишга солган, деб ёзмоқда  Daily Mail дипломатик манбаларга таяниб.

    Манбаларнинг айтишича, Путин суҳбатда Япониянинг ушбу шаҳарларида ядро қуролидан фойдаланиш Япониянинг таслим бўлишига ва Иккинчи жаҳон уруши тугашига олиб келгани ҳақида фикр билдирган.

    «Ғалаба қозониш учун йирик шаҳарларга ҳужум қилиш шарт эмас», — деган у.

    «Макрон қаттиқ хавотирга тушди. Бу Путин Киевга тегмасдан Украина шарқида тактик ядро қуролини қўллаши мумкинлигига жуда жиддий ишора бўлиб туюлди», — деди манбалардан бири.

    Кремль хабарларига кўра, Путин ва Макрон охирги марта 11 сентябрь куни телефон орқали гаплашган. Ўшанда Россия президенти, хусусан, «Украинанинг Запорожье атом электр станцияси объектларига, жумладан, ҳалокатли оқибатларга олиб келувчи радиоактив чиқиндиларни сақлаш омборига мунтазам ҳужумлари»га эътибор қаратган.

    Ғарб мамлакатлари Москва ва Киев ўртасида ярашувга эришиш йўлларини ўзаро муҳокама қилмоқда 

    Ғарб мамлакатлари вакиллари Россия ва Украина ўртасидаги ярашувнинг эҳтимолий шартлари ҳақида ўзаро фикр алмашмоқда, деб ёзади The Wall Street ўз манбаларига таяниб. Айни пайтда ушбу давлатлар расмий етакчилари ва мансабдорлари «Украинани боши берк кўчага киритиб қўйиши мумкин бўлган» баёнотлардан қочишга ҳаракат қилмоқда.

    Халқаро алоқалар бўйича Европа кенгаши Варшава идораси раҳбари Петр Бураснинг сўзларига кўра, ҳозир Ғарбда «якуний сулҳ қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида аниқ тасаввур йўқ». «Берлин, Париж ёки Вашингтон Киевни Зеленский Украина манфаатларига тўғри келмайди деб ҳисоблайдиган бирор нарсага ундайди, деб ўйламайман», — деди таҳлилчи.

    WSJ ёзишича, Ғарб мансабдорлари мамлакатлар ўртасида тинч йўл билан тартибга солиш масаласида келишмовчиликлар чиқиши мумкин, айниқса, Украина Россияга қарши чиқишда давом этиб, Қримни қайтариб олишга уринадиган бўлса.

    Ҳозир, деб ёзади нашр дипломатларга таяниб, Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари Украинада музокаралар йўли билан жанговар ҳаракатларни тўхтатиш истиқболларини кўрмаяпти. АҚШ ва Европа мамлакатлари ҳукуматлари фикрича, Россиянинг хатти-ҳаракатлари бунга имконият яратмайди, балки вазият кескинлашувига олиб боради, деб ёзади газета.

    Байденнинг маслаҳатчиси Путинга яқин одамлар билан Украина ва ядровий қуроллар ҳақида яширин музокаралар олиб борган — WSJ

    Сўнгги ойларда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан бир неча марта махфий музокаралар ўтказган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри АҚШ расмийлари ва уларнинг иттифоқчилари орасидаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

    Газета суҳбатдошларига кўра, бу мулоқотлардан мақсад Украинадаги урушни бартараф этиш эмас, балки кескинлашувнинг олдини олиш ва мамлакатлар ўртасидаги алоқа каналларини қўллаб-қувватлаш бўлган.

    Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, Салливан Украина раҳбариятини Россия билан музокараларга тайёрлигини ошкора эълон қилишга чақирган. Аввалроқ The Washington Post газетаси ҳам АҚШ президентининг маъмурияти Киевга шундай сўров юборгани ҳақида хабар берганди. Салливаннинг матбуот котиби журнал маълумотларига изоҳ бермади.

    Оқ уйнинг охирги пайтлардаги баёнотларида АҚШ президенти маслаҳатчиси Россия расмийлари билан музокаралар олиб боргани ҳақида гап йўқ. Айни вазиятда Кремль ҳам сўровга жавоб бермаган.

    АҚШнинг бир қатор расмийлари Салливан АҚШ маъмурияти аъзолари ичида Россия билан алоқаларни қўллаб-қувватлаш бўйича танилганини айтса, бошқа юқори мартабали сиёсатчилар Москва билан ҳозирги дипломатик ва ҳарбий шароитларда музокаралар самарали бўлмайди, деб ҳисобламоқда.

    «Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида 10 дан ортиқ ҳужжат имзо учун киритилмоқда»— Шерзод Асадов

    «11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади (ушбу олий даражадаги тадбир 2021 йил Истанбул учрашувида Ташкилот номи ўзгаргандан кейинги Биринчи саммит ҳисобланади).Тадбирда 5 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи - Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.

    Маълум қилинишича, Ташкилот доирасида сиёсий-иқтисодий, транспорт, маданият ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилади.

    Самарқанд саммитида 10 дан ортиқ ҳужжат имзо учун киритилиши режалаштирилмоқда. Тадбирнинг асосий ҳужжати бу — аъзо мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити декларациясидир. Унда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.

    07.11.2022, 22:34   Изоҳ (0)   24290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий таълим вазирлиги Самарқандда саммит сабаб талабаларга таътил берилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    07.11.2022, 21:54

    «Ҳисоботларнинг ҳаммаси гўзал. Лекин ҳар йили муаммо юз берса, авария ҳолати бўлгандай югуриб юришади». Бобур Расулев газ, электр ва йўл муаммолари ҳақида гапирди

    07.11.2022, 21:46

    «Биз жавобгар эмасмиз, бошқа жойга мурожаат қилинг, дейишади» — Бобур Расулев муаммолар ташкилотлар орасида сансалор бўлиши ҳақида

    07.11.2022, 21:11

    Тошкент метрополитенида носозлик: «Олмазор»—Сергели йўли оралиғида ҳаракат бир томонлама чекланди (видео)

    07.11.2022, 21:09

    Ўзбекистонда кўнгилочар масканларда аттракционлардан фойдаланиш учун мавсум олдидан рухсатнома олиш белгиланди

    07.11.2022, 20:42

    Фарғонадаги 15 ёшли ўсмир ўлимида 8 нафар вояга етмаган болалар гумонланаётгани маълум бўлди

    07.11.2022, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.