Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан ҳудуддаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга таътил берилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, бу хабарлар асоссиз ҳисобланади.
Вазирлик ушбу хабарлар асоссиз экани ва ўша кунлари Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом этишини маълум қилади, — дейилади баёнотда.Маълумот учун, 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади (ушбу олий даражадаги тадбир 2021 йил Истанбул учрашувида ташкилот номи ўзгаргандан кейинги биринчи саммит ҳисобланади).
Тадбирда 5 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи — Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, саммитда ташкилот бош котиби, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби, Халқаро туркий академия президенти в.б., Туркий мерос ва маданият фонди президенти, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)