Ўзбекистонда кўнгилочар масканларда аттракционлардан фойдаланиш учун мавсум олдидан рухсатнома олиниши белгиланди.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолованинг маълум қилишича, қўмита томонидан 2022 йилда 43 та текширув тадбири ўтказилди. Уларда 354 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган.
Қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 32 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланди, шунингдек, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар 59 та аттракцион фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Изоҳ (0)