• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳал этилишига ҳеч ким ишонмай қўйган муаммолар бир неча йил давомида бартараф этилди» — Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги сиёсий муҳит ҳақида

    Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 27 октябрь куни биринчи «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтиши ва унда иштирок этиш учун Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатга етиб боргани ҳақида хабар берилган эди. Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг саммитда қилган нутқини тақдим этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қуйида давлат раҳбарининг нутқи тўлиқ ҳолда келтирилади.

    Ҳурматли ҳамкасблар! Ҳурматли жаноб Мишел!

    «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» биринчи саммитининг барча иштирокчиларини яна бир бор қутлайман. Тадбирни ташкил этгани учун Қозоғистон Республикаси президенти, ҳурматли Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев номига билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.

    Биз мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қараймиз. Учрашувларимиз мунтазамлик касб этишини қўллаб-қувватлаймиз.

    Ҳурматли саммит қатнашчилари!

    Пандемия оқибатлари ва замонавий таҳдидларга қарамасдан, биз Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда давом этмоқдамиз. Самарали фаолият кўрсатадиган бозор механизмларига, шунингдек, юқори ҳаёт даражаси ва қулай турмуш шароитларига эга кучли ҳуқуқий давлатни барпо этиш бизнинг устувор вазифамиз ҳисобланади.

    Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилаётган Ўзбекистонда бугунги кунда фаол демографик ўсиш кузатилмоқда. Бу эса мамлакатимизнинг узоқ истиқболдаги барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор ва қудратли ресурс бўлиб хизмат қилади.

    Биз эришган муваффақиятларимиз билан чекланмаймиз ва янги ўзгаришлар кўламини янада кенгайтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

    Бу ўринда гап аввало қонуннинг сўзсиз устуворлиги, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни, сўз ва эътиқод эркинлигини таъминлаш ҳақида бормоқда.

    Биз иқтисодий соҳада бундан буён ҳам тадбиркорлар учун энг қулай шароитларни яратиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, рақобат ва инновацион бизнес муҳитининг ривожланишини рағбатлантириш йўлидан борамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам президент Мишел, Сизга, барча европалик дўстларимиз ва ҳамкорларимизга саъй-ҳаракатларимизни доимий қўллаб-қувватлаб келаётганингиз учун самимий миннатдорчилик билдирмоқчиман.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Мамлакатимизнинг узоқ муддатли ва изчил тараққиёти бутун Марказий Осиёдаги барқарорлик ва фаровонлик билан чамбарчас боғлиқ эканини биз яхши англаймиз. Айнан шу боис Ўзбекистон яхши қўшничилик ва минтақавий шериклик масаласини қатъий илгари сурмоқда.

    Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит вужудга келди. Бир неча ўн йиллар мобайнида йиғилиб қолган, ҳал этилишига ҳеч ким ишонмай қўйган кўплаб муаммолар бир неча йил давомида бартараф этилди. Ҳамкасбларим қайд этиб ўтганларидек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам Маслаҳат учрашувларининг самарали механизми яратилди. Биз, аввало, ўзимиз учун умумминтақа хавфсизлиги ва равнақи йўлида келишув сари қадам қўя олишимизни исботладик.

    Жаноб Мишел, Сизга бу ўзгаришларнинг туб моҳиятини тушунишингизда ёрдам берадиган бир нечта мисолларни келтириб ўтсам.

    Олти йил олдин бизнинг минтақадаги алоҳида мамлакатлар билан чегараларимиз ёпиқ эди. Ўзаро савдо амалда ривожланмай қолган, биз иқтисодий ҳамкорларни минтақа ташқарисидан қидирар эдик. Барқарор коммуникация, транспорт қатновлари ва фаол гуманитар алмашинувлар йўқ эди.

    Бугун вазият тубдан ўзгарди. Биз визасиз режимни жорий қилдик, барча ўтказиш пунктларини очдик. Авиапарвозлар ва қуруқлик орқали ташувларни тикладик ва уларнинг сонини кўпайтирдик. Ўзбекистон ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айланмаси 10 баробар ўсди.

    «Erasmus+» ва «Европа горизонти» дастурлари доирасида қуйидагиларни таклиф этамиз: таълим бўйича Европанинг илғор методикаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш; қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш.

    Бундан ташқари, мамлакатларимизда Европанинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари сонини оширишдан манфаатдормиз. Мисол учун, бугунги кунда Ўзбекистонда Европа давлатлари университетларининг 7 та филиали самарали фаолият юритиб келмоқда. Биз биринчи минтақавий профессионал таълим лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрмиз.

    Европалик ҳамкорларни минтақамиз халқларининг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналари билан кенг таништириш мақсадида биз ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг Лувр музейида йирик кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз. Бундай тадбирларни ҳар йили Европа давлатларининг пойтахтларида ва маданият марказларида ҳамкорликда ўтказиб бориш тарафдоримиз.

    Туризм соҳасида йирик имкониятлар мавжуд. Бугунги кунда Европа давлатлари жаҳон туризм тармоғида мутлақо етакчи ҳисобланади. Улар тарихий мерос объектларини асраб-авайлаш ва реконструкция қилиш, замонавий инфратузилмани яратиш ҳамда сайёҳлар оқимини бошқариш бўйича жуда катта тажрибага эга.

    Келгуси йилда Хива шаҳрида ўтказиладиган Европа Иттифоқи—Марказий Осиё биринчи туризм форуми доирасида Европанинг етакчи операторлари эътиборига Умумий минтақавий туризм маҳсулотлари концепциясини тақдим этишни таклиф этамиз. Фикримизча, бундай тадбирлар Европа ва бизнинг минтақамиз халқлари ўртасида бир-бирини яхшироқ тушуниш ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга замин яратади.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Минтақавий хавфсизликни таъминлаш муҳим йўналиш ҳисобланади. Биз Европа Иттифоқининг терроризм, радикализм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва бошқа умумий хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича қўшма дастурлар доирасидаги амалий кўмагини қадрлаймиз.

    Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ахборот алмашиш ва замонавий таҳдидларга биргаликда қарши курашиш учун бизнинг махсус хизматларимиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қиламиз. Бундан ташқари, Афғонистон масаласида бизнинг нуқтаи назаримизни қўллаб-қувватлагани учун европалик ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

    Биз жаноб Мишел билан ушбу муаммони бир неча бор очиқ муҳокама қилдик. Бизнинг бу борадаги хавотир ва ташвишларимиз ўхшашдир. Биз афғон халқига доимий равишда гуманитар ёрдам кўрсатиб келаяпмиз. Ҳатто энг мураккаб даврда ҳам электр энергияси, нефть ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни тўхтатганимиз йўқ. Афғонистонга мамлакатимиз орқали ўтадиган транзит юклари узлуксиз амалга оширилди.

    Бизни қиш келиши билан Афғонистондаги гуманитар вазиятнинг кескинлашуви қаттиқ безовта қилмоқда. Гап у ерда яшаётган, ижтимоий кафолатлардан маҳрум бўлган миллионлаб одамларнинг оғир аҳволи ҳақида бормоқда. Ушбу комплекс муаммони мамлакатнинг амалдаги ҳокимияти ҳам, қўшни давлатлар ҳам мустақил равишда ҳал қила олмайди.

    Бу ерда бутун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва ҳақиқий кўмаги зарур. Биз, шунингдек, Термиз чегара шаҳримиздаги логистика ва таълим хабларининг салоҳиятидан фойдаланишда европалик шерикларимиз билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Таъкидлаб ўтилганидек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган вақтдан буён уч йил ўтди. Афсуски, пандемия сабабли кўпгина тадбирлар ва масалалар тўлиқ амалга оширилмай қолди. Бундан ташқари, глобал ва минтақавий вазият тубдан ўзгариб, бугунги кунда Марказий Осиёдаги интеграциялашув жараёнининг европалик ҳамкорлар томонидан фаол қўллаб-қувватланишини талаб қилмоқда.

    Шу муносабат билан биз стратегиянинг бажарилишини жадаллаштириш ва ҳамкорлик алоқаларимизни мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама дастурий ҳужжат – «Йўл харитаси»ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз.

    Аминманки, ушбу барча масалалар келгуси ойда Самарқандда бўлиб ўтадиган ҳамкорликдаги Ўзаро боғлиқлик бўйича вазирлар анжумани давомида батафсил кўриб чиқилади. Сўзимнинг якунида мамлакатларимиз барқарор тараққиёти, равнақ ва фаровонлиги йўлида «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» форматидаги очиқ, тизимли ва сермаҳсул мулоқот тарафдори эканлигимизни яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    Маълумот учун, саммит кун тартибидан минтақа мамлакатлари ва Евроиттифоқ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шу кун кечаси Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

    28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.

    Мавзуга доир: 

    • «Яшил» тараққиёт, таълим, Афғонистонга кўмак: Шавкат Мирзиёев Остона саммитида қатор таклифларни илгари сурди
    • Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарлари даражасида «Европа Иттифоқи—Марказий Осиё» иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қилди

    27.10.2022, 19:38   Изоҳ (0)   8033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аҳоли энг кўп қайси касалликлардан вафот этаётгани маълум қилинди

    27.10.2022, 18:59

    «Норасмий даромадга эга аҳолига ҳам ипотека кредити бериш устида ишлаяпмиз» – Марказий банк раиси

    27.10.2022, 18:43

    Фарғонада қарздорлик эвазига банк фойдасига Nexia-3 хатланди

    27.10.2022, 18:33

    Бухорода захирадаги ер майдонини 8,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

    27.10.2022, 18:21

    Тошкентда муқаддам судланган 4 нафар шахс дорихонада талончилик қилди

    27.10.2022, 18:07

    Ўзбекистонда энди дори нархлари харид чеки орқали автоматик текширилади

    27.10.2022, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.