Фарғона туманида фуқаронинг қарздорлиги сабаб унинг автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига олиб кирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га хабар қилди.
Қайд этилишича, бюронинг Фарғона тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Фарғона туманлараро судининг қарздор К.Х.дан ундирувчи АТБ Микрокредит банк фойдасига 35,2 миллион сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор К.Х. давлат ижрочиси томонидан бир неча марта огоҳлантирилишига қарамасдан, банк фойдасига кредит қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган.
24 октябрь куни давлат ижрочиси томонидан қарздор К.Х. Nexia-3 автомашинасини бошқариб юргани аниқланиб, ушланган ва хатланиб жарима майдончасига олиб кирилган.
«Эндиликда қарздор банк фойдасига қарзини тўламаган тақдирда, автотранспорт воситаси сотиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)