• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда муқаддам судланган 4 нафар шахс дорихонада талончилик қилди

    Тошкент шаҳрида муқаддам бир неча маротаба жиноят содир этган шахслар яна талончилик жиноятини содир этди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.

    Қайд этилишича, 44 ёшли фуқаро жиноий шериклари — 26, 27 ва 41 ёшли шахслар (барчаси муқаддам безорилик, талончилик, фирибгарлик жиноятлари учун судланган) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб олишади. Дорихона растаси эшигини бузган ҳолда ушбу жойга ғайриқонуний равишда кириб, мазкур дорихонада сотувчи бўлиб ишловчи эркакка ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитишади. Унинг нархи 2 миллион сўмлик телефон аппарати ва дорихона кассасидан 1 миллион сўм пулларни очиқдан очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

    Судда сўроқ қилинган судланувчилар эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдирган. 44 ёшли судланувчининг судда берган кўрсатмасига кўра, у дорихонадан олдиндан «Зардекс», «Регапен» дориларини олиб келган.

    «Ўша куни уч нафар танишларим билан дорихонага кирдик. 27 ёшли танишимга дори олиб бермоқчи бўлдим. Бироқ сотувчи олдинги қарзингизни беринг, дегани учун у билан тортишиб қолдик. Шу пайт 27 ёшли танишимнинг жаҳли чиқиб, растадан ичкарига кирди. Сотувчини бир шапалоқ урди, у биздан қўрқиб орқа эшикдан қочиб кетди. Сотувчининг телефони ва кассада турган 900 минг сўмга яқин пулларни олдик. Пулларни бир маромда текислаб бериш учун 26 ёшли танишимга бердим. Сўнг видеокузатув камераларини узиб ташладим. Камерани узишга чиқаётган вақтимда мен билан кирган 27 ва 41 ёшли танишларим дорихонадан чиқиб кетди. У ердан чиқиб, 41 ёшли танишимнинг автомашинасида 27 ёшли танишим билан бирга Янгиобод бозорига бордик. Бозорда телефон аппаратини нотаниш шахсга 800 минг сўмга сотиб юбордик. Ушбу телефон аппарати сотувчиники эканидан бошқа шерикларимнинг хабари бўлмаган. Сотувчини ўлдириш ёки унга зўрлик ишлатиш билан қўрқитмадик», — дея қилмишидан пушаймонлигини билдирган у.

    Суд мажлисида жабрланувчи қуйидагиларни баён қилди...

    «Судланувчиларни илгари танимаганман. Дорихонага сотувчи бўлиб ишга кирганимга эндигина икки кун бўлганди. Соат тахминан 15:30 да дорихонага нотаниш бўлган беш нафар шахс кириб келди. Улардан бири, менга кейинчалик маълум бўлган 27 ёшли судланувчи раста эшигини куч билан тортиб очиб, ичкарига кириб мени бир тарсаки уриб, дўқ-пўписа қилиб стулга ўтказиб қўйди. Сўнг иккинчи шериги – 44 ёшли судланувчи ҳам раста ичкарисига кириб келди. 27 ёшли судланувчи қўлимдан телефон аппаратимни олиб қўйди. Қўрқиб кетганимдан орқа эшикдан кўчага қочиб чиқиб кетдим. Орадан бир оз вақт ўтгач, дорихонага қайтиб келган вақтимда, ушбу шахслар тахминан 1 миллион сўм савдо пулларини олиб чиқиб кетишганини билдим. Кейин ҳолат юзасидан дорихона хўжайини ва 102 рақамига қўнғироқ қилдим. Воқеа пайти қўрққаним сабабли судланувчиларнинг яна икки нафари нима ҳаракат қилганига эътибор бермадим. Ҳеч кимга пардани ёпишни айтмадим. Судланувчилар мендан кучли таъсир қилувчи дори сўрашди, раста ичига киришгач, пул ёки бошқа нарса талаб қилишмади. Фақатгина ўтиришимни айтиб, дўқ-пўписа қилишди. 27 ёшли судланувчи қўлини орқасига қилганида бирор буюм билан уриб қолмасин деб қўрқиб, қочиб чиқиб кетдим».

    Жабрланувчи судда етказилган зарар тўлиқ қоплангани ва судланувчиларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб кўрсатма берган.

    Суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, 27, 41 ва 44 ёшли судланувчилар Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 3-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва уларга 5 йил, 26 ёшли судланувчига эса 2019 йилдаги ҳукмга кўра тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    27.10.2022, 18:07   Изоҳ (0)   5525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда энди дори нархлари харид чеки орқали автоматик текширилади

    27.10.2022, 17:57

    Аҳоли сони, яшаш жойи, ўлим ва туғилиш: Ўзбекистон аҳолисининг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди

    27.10.2022, 17:31

    «Яшил» тараққиёт, таълим, Афғонистонга кўмак: Шавкат Мирзиёев Остона саммитида қатор таклифларни илгари сурди

    27.10.2022, 17:29

    Германияда «Ўзбекистон — македониялик Искандардан то Кушонлар салтанатигача» кўргазмаси ташкил этилади

    27.10.2022, 17:20

    Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарлари даражасида «Европа Иттифоқи—Марказий Осиё» иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қилди

    27.10.2022, 17:13

    Суд қарорини бажармаган Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи 4,5 млн сўм жаримага тортилди

    27.10.2022, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.