Бухоро шаҳрида захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Х.К. ва бошқалар фуқаро С.га Бухоро шаҳар М.Таробий МФЙ ҳудудидаги 5 сотих захирадаги ер майдонини 8 500 долларга сотишга келишгани аниқланган. Улар алдов йўли билан 94 миллион сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)