Исроил самолётлари Дамашқ яқинидаги Эрон дронларини йиғиш линиясига ҳужум қилди. Бу ҳақда 23 октябрь, якшанба куни Сурия Инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази ҳисоботига таяниб, Стратегик алоқалар маркази маълум қилди.
Таъкидланишича, зарба Эрондан Сурияга юборилган дронларни ишлаб чиқариш учун муҳим қисмлар ва логистика жиҳозлари сақланадиган объектда амалга оширилган.
Аввалроқ Олий радага Эрон билан дипломатик алоқаларни узиш ва республикани «терроризм ҳомийси» деб тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Исроил Украинага қурол бермайди, аммо ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизимида ёрдам беришга тайёр
Изоҳ (0)