Иркутскдаги икки қаватли турар жой биноси устига кўп функцияли Су-30 қирувчи самолёти қулаб тушди, деб хабар қилди Иркутск вилояти ҳукумати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Самолёт шаҳарнинг Пржевалски кўчасидаги 32-уйда хусусий секторда қулаган.
Су-30 синов парвози чоғида ҳалокатга учраган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида. Самолётдаги иккала учувчи ҳам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Маълумотларга кўра, ҳалокат жойида 200 квадрат метр майдонда ёнғин чиққан.
«Мен воқеа жойига етиб бордим. Барча бўлимлар аллақачон шу ерда. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ», — деб ёзди Иркуцк вилояти губернатори Игорь Кобзев ўзининг Telegram-каналида.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт заводи ёки аэропорт ҳудудидан ҳавога кўтарилган, шундан сўнг у алоқани тўхтатган ва Ново-Ленино микрораёнига қулаган.
Аввалроқ Ейскда бомбардимончи самолёт кўп қаватли уй устига қулаб тушгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)