Жаҳон банки октябрь ойи охиригача Украинага яна 530 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
13 октябрь, пайшанба куни Жаҳон банки президенти Дэвид Малпас таъкидлаганидек, ташкилот ҳозиргача мамлакатга 11 миллиард доллар ажратган.
Биз ҳозирда суғурта шакли бўлган донор кафолатларидан фойдаланмоқдамиз. Ҳозиргача биз Украина ҳукуматига 11 миллиард доллар ажратдик. Шу ойнинг охирига қадар Британия ҳукумати томонидан кафолатланган яна 530 миллион доллар бўлади. Шунингдек, Даниядан ёрдам кўрсатилмоқда, — деди Малпас.
Жаҳон банки раҳбарининг қўшимча қилишича, Украинага ресурслар жўнатишда кўплаб давлатлар иштирок этмоқда.
Аввалроқ уруш бошланганидан бери АҚШ Украинага 16,8 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)