Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олтин нархи 2020 йил апрелидан бери биринчи марта бир троя унцияси учун 1,63 минг долларгача пасайган эди

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Жорий ҳафта бошида олтин нархи бир унция учун 1 633 долларгача пасайиб, икки йиллик энг паст даражага етди. 

Йил бошидан бери нархлар 10 фоиздан камроқ пасайган. Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) глобал тадқиқот бўлими бошлиғи Хуан Карлос Артигас олтин нархи 30 фоизгача пасайиши мумкинлигини айтди.

Ўтган ҳафта WGC Ўзбекистон Марказий банки олтин секторида ниҳоятда фаол бўлиб, август ойида яна 8,7 тонна олтин сотиб олганини таъкидлади.

Бу Марказий банклар орасида иккинчи натижадир. Биринчи ўринни 8,9 тонна билан Туркия эгаллади. 

Ўзбекистон кетма-кет уч ой — июнь, июль, август ойларида худди шу миқдорда олтин харид қилмоқда.  

WGC таъкидлашича, Ўзбекистон жорий йилда 19,3 тонна олтин сотиб олиб, умумий захираларни 381,3 тоннага етказди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой камайгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди