Товар-хом ашё биржасидаги фаоллик таҳлил қилинди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
2022 йилнинг август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индексининг биржа компоненти 1,0644 бирликни ташкил этди.
Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,4 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг (7,3 фоиз) ошгани ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг (-0,4 фоиз) камайгани билан изоҳланади.
Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил август ойида 7,3 трлн сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 8,1 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 1 январидан 31 августигача бўлган даврда Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 42,6 фоизга ўсди.
Биржада савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши Жиззах (62,6 фоиз), Навоий (55,7 фоиз), Хоразм (53,4 фоиз), Тошкент (45,3 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (54,2 фоиз) кузатилди.
Аввалроқ ўтган ҳафтада биржа савдоларида пасайиш кузатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)