Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона шаҳрида ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Н. бошқа бир фуқаро Б.С.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида «З.Ф.» МЧЖга гулчиликка ихтисослашган иссиқхона қуриш учун ажратиб берилган, 4,5 гектар ер майдонини 35 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 15 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди