Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европада газнинг октябрь ойидаги фьючерслари нархи 1 000 куб метр учун 21 фоизга ёки 2 100 долларгача кўтарилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Шимолий оқим»дан газнинг «катта ҳажмда сизиб чиқиши» ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг нархлар кескин кўтарила бошлади.

Кейинчалик «Газпром» Россия ҳукумати Украинанинг «Нафтогаз» компаниясига қарши санкциялар қўллаши мумкинлигини айтди, бу хабар ҳам нарх ошишига таъсир қилиши мумкин.

27-сентябр куни Дания расмийлари «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларидан сизиб кетган газ ҳақида хабар берди. Кейинроқ Швеция расмийлари ҳам бу ҳақида маълумот берган.

«Шимолий оқим» операторига кўра, бир вақтнинг ўзида унинг учта линиясидаги зарар мисли кўрилмаган даражада катта.

Германиянинг Tagesspiyegel газетасига кўра, ҳодиса сабабларидан бири саботаж бўлиши мумкин. Таҳлилчиларнинг фикрича, таъмирлаш бир неча йил давом этиши мумкин.

26-сентябр куни тушдан кейин Голландиянинг ТТФ хабидаги октябрь газ фьючерслари 10 фоизга тушиб кетди ва июль ойидан бери биринчи марта минг куб метр учун 1 700 доллардан сотилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...