Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Машҳурларнинг ҳаммаси ҳам болаларини ҳашамат ва бойликда тарбияламайди, уларга пул топиш қийинлигини ва уни қадрлаш кераклигини ўргатади. Бироқ туғилишидан бошлаб фарзандларини эркалаб, уларга катта маблағ сарфлайдиган юлдузлар ҳам бор. Grazia нашри болаларидан пулни аямайдиган юлдузлар билан таништириб ўтди.

Бейонсе ва Jay-Z

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Бейонсе ва Jay-Z’нинг қизи Блу Айви болалигиданоқ шахсий ходимларга эга бўлган: унинг ўз стилисти, ошпази ва ҳатто смокинг кийдириши керак бўлган хизматчиси ҳам бор. Юлдузли жуфтликнинг қизи кўпинча саноқли коллекциялардан дизайнерлик либосларини кияди. Блу Айви кичкиналигида ота-онаси унга 600 минг долларга тебранувчи олтин от ўйинчоғини сотиб олган.

Ким Кардашьян 

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Ким Кардашьян ва Канье Уэстнинг фарзандлари, шубҳасиз, энг машҳур юлдуз авлодларидан бири. Улар йўргакданоқ дабдабага кўмилган. Норт ёшлигидан қимматбаҳо бренд кийимларини кийиб юрган бўлса, унинг укаси Сейнт 23 минг долларлик таглик билан мақтанади. Ушбу болалар 144 000 долларлик ўйинчоқ уйга эга. Жуфтлик ажрашгандан сўнг болалар онаси билан қолди. Шунингдек, болаларнинг туғилган куни ҳам жуда кенг миқёсда нишонланади.

Женнифер Лопес

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Женнифер Лопес ва Марк Энтонининг болалари 2008 йилда туғилган ва улар ҳеч қачон бир кийимни такроран киймаган — кийимлар улар учун бир марталик эди. Фарзандларининг дунёга келиши учун оталари уларга Мисрдан келтирилган пахтадан тайёрланган беланчак ва олмос билан безатилган шиқилдоқларни совға қилган. Бундан ташқари, уларнинг ўз оти ҳам бор.

Мадонна

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Мадоннанинг олти нафар фарзанди бор, улардан тўрт нафари асраб олинган. Биологик қизи Лоурдеснинг 16 ёшга тўлиши муносабати билан қўшиқчи Нью-Йоркдан квартира берди ва уй жиҳозлари учун 100 минг доллар сарфлади. Шунингдек, у бошқа болаларини ҳам ундан кам бўлмаган совғалар билан хурсанд қилади.

Кети Холмс

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Кети Холмс ва Том Крузнинг фарзанди Сури ҳақиқий замонавий қиз бўлиб улғаймоқда. Daily Mail маълумотларига кўра, болалигиданоқ унинг гардероби бир неча миллион долларга баҳоланган, у ҳавас қилса арзийдиган пойабзал ва аксессуарлар тўпламига эга. Сури ҳар ой фақат харид қилиш учун минглаб доллар сарфлайди ва буни ажрашган ота-онаси маъқуллайди. Сури онасидан болалигида совға сифатида 24 000 долларлик Виктория ўйингоҳини олган. Унинг шахсий массаж терапевти ҳам бор. Бундан ташқари, қиз ҳар йили бир миллион доллар нафақа олади.

Cardi B ва Offset

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Cardi B ва рэпер Offsetнинг қизи Калче 10 ойлик бўлганида, қўшиқчи унга 80 000 долларлик заргарлик буюмларини сотиб олди ва 2 ёшга тўлиши муносабати билан Hermes Birkin сумкасини совға қилди. Тўрт ёшга тўлган куни Калче ота-онасидан 50 минг доллар ҳадя олди.

Мерайя Кери

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Мерайя Кери болаларининг биринчи туғилган кунини Парижда нишонлади ва уларга ўйинчоқ Ferrari совға қилди. Юлдузнинг фарзандлари гўдаклигида 3600 доллар турадиган беланчакларда ухлаган. Энг қизиғи, бир неча йил олдин уларнинг ҳар бирида ширинликлар сотиладиган ўзининг эксклюзив дўконлари бўлган.

Кайли Женнер 

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Кайли Женнер — таниқли юлдуз. Унинг қизи Сторми худди онаси каби яхши кийинади. Тўрт ёшли қиз машҳур брендларнинг қимматбаҳо сумкаларининг катта тўпламига эга. У отасидан ҳам қимматбаҳо совғалар олади — рэпер унга тахминан 100 000 долларлик олмос узук совға қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда