Украина президенти Владимир Зеленский Қримни дипломатия йўли билан Украина назоратига қайтариш мумкинлигини айтди.
Шундай бўлиши мумкин. Албатта, Украинадагилар бу масалани дипломатик йўл билан ҳал этишни кўпроқ қўллаб-қувватламоқда. Аммо бу масалани қайси доирадаги одамлар, қачон муҳокама қилишини ҳозир айта олмайман, — деди у.Зеленский бундай баёнотни Reuters мухбирининг Қримда кўп сонли Россия қўшинлари жойлашганини ҳисобга олиб, Украина томонидан ярим оролни қайтариш истиқболлари ҳақидаги саволига жавобан берди.
Унинг таъкидлашича, Украина «барча ерларини қайтариб олгандан кейингина хотиржам яшай олади».
Бошқа имкони йўқ, оддий чиқиш йўли йўқ, ҳудудларни деоккупация қилиш зарур, — деди у.Урушнинг дастлабки ҳафталарида Украина ҳукумати Қримга эгалик қилиш масаласида Россия билан «муроса» излаш истагини билдирганди, хусусан, масалани 15 йил давомида ҳарбий йўл билан ҳал қилишдан бош тортгани ҳақида эслатган. Ҳозир Киев Россия кучлари Украина ҳудудларидан бутунлай чиқиб кетганидан кейингина у билан музокаралар ўтказишини таъкидламоқда.
Август ойида Украина ҳарбийлари Қримдаги Россия авиабазаларига зарбалар берганди. Сентябрь ойи бошида Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний 2023 йилдаги уруш истиқболлари ҳақидаги мақоласида Қримни озод қилиш учун ҳарбий операция ўтказишни истисно қилмаган ва бунинг учун «етакчи (Ғарб) мамлакатларнинг ишлаб чиқариш базаси ва захираларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)