АҚШнинг Колорадо штати Боулдер округида Sonex Xenos енгил самолёти ва Cessna 172 бир двигателли самолёти ҳавода тўқнашиб кетди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, ABC телеканали хабар берди.
Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA) маълумотларига кўра, самолётлар Лонгмонт муниципалитетидаги Венс Бренд аэропорти яқинида тўқнашган. Самолётлар икки хил жойда қулаган: улардан бири дарахтлар устига тушган, иккинчиси эса яқин атрофдаги далага қулаган.
FAA аниқлик киритишича, Cessna 172 бортида икки киши бўлган, уларнинг иккаласи ҳам ҳалок бўлган. Иккинчи самолётда фақат бир киши бўлгани тахмин қилинмоқда. Қурбонларнинг шахси ҳали аниқланмаган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Тергов жараёнида ҳалокат содир бўлган ҳудуддаги йўллар ёпилган.
Изоҳ (0)