Таниқли россиялик телебошловчи ва журналист Владимир Познер коронавирус билан касалхонага ётқизилгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Буларнинг барчаси мутлақо ёлғон ва қандайдир тушунарсиз», — дейди Познер. Шунингдек, у журналистларга ҳавотир ва ҳаяжонли хабарлар учун миннатдорчилик ҳам билдирган.
Аввалроқ Познернинг коронавирус билан касалхонага ётқизилгани ҳақида 16 сентябрь куни Mash Telegram’да хабар берган эди.
Нашрнинг ёзишича, телебошловчида биринчи аломатлар – ҳароратнинг 37,2 га кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик билан кечган.
Унда бу аломатлар 15 сентябрь куни кечқурун пайдо бўлган ва аҳволи ёмонлашгач у тез ёрдам чақирган. Шунингдек, шифокорлар журналистнинг аҳволини ўртача оғир деб баҳолагани айтилган.
Бу йил телевидение афсонаси 88 ёшга тўлди. Бунгача у коронавирус билан мутлақо касалланмаган.
Маълумот учун: Владимир Познер совет, рус ва америкалик журналист. Радио ва телебошловчиси, ёзувчи. У, шунингдек, Россия телевидениеси академияси фондининг биринчи президенти. 2008 йилдан бери Россиянинг «Биринчи канали»да муаллиф ўзининг «Познер» телевизион интервью дастурини олиб боради.
Изоҳ (0)