• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жадидлар. Туркистондаги ислоҳотларнинг тақдири» — миллий уйғониш даври ҳақида ҳужжатли фильм ишланди (видео)

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида «Жадидлар. Туркистондаги ислоҳотларнинг тақдири» номли ҳужжатли-бадиий фильм тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимотда адабиётшунослар, санъат ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Йиғилганларга фильмнинг «Уйғониш» деб аталган дастлабки икки қисми намойиш қилинди. Мазкур қисмларда Туркистондаги ижтимоий-сиёсий ва интеллектуал ҳаракат–жадидчиликнинг вужудга келиши, маърифатпарварлик ғояларининг куртак отиши, янги усулдаги жадид мактабларининг очилиши каби ҳодисалар акс этган. Фильм Каримов фонди буюртмасига асосан суратга олинган.

    Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Карим фильм ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

    Баҳодир Карим

    Баҳодир Карим
    Фото: «Дарё»

    «Туркистондаги ислоҳотлар жараёнида жадидлар қандай ишларни амалга оширгани тўғрисидаги фильмни кўрдик. Мен адабиётшунос Шуҳрат Ризаев, адабиётшунос ва тарихчи Зайнобиддин Абдурашидов билан биргаликда фильм сценарийсини ёзишда иштирок этганимдан хурсандман. Жадидчилик – жуда қизиқ ва мураккаб ҳодиса. Фильмда ушбу ҳодиса анча тиниқ шаклда намоён қилинди. Мисол учун, Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкентдаги жадидчилик асослари ва намоёндалари ҳақида бугунги ёшларга, Ўзбекистон аҳлига жуда ҳам гўзал картиналари, манзаралар тақдим этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фильм ғояси муаллифи Лола Тиллаева «бу фильм кўп қисмлардан иборат бўлади», дея таъкидладилар. Янги қисмларда менинг тасаввурим бўйича ўзбек шеъриятини янгилаган Чўлпон, насримизни янгилаган Абдулла Қодирийлар ҳам бўлади. Беҳбудийдан тортиб Ҳожи Муингача, Ҳамзадан тортиб Фитратгача бўлган улкан шахслар фаолияти акс этади. Чунки бусиз мумкин эмас. Жадидчилик ҳодисаси фақатгина Туркистонда эмас, кенг миқёсда рўй берган. Бу ҳаракат кўламини кенгроқ ёритиш учун Қозон, Оренбург, Уфа, Боғчасарой ва қўшни Қозоғистонда чоп этилган вақтли матбуот нашрларини тадқиқ этиш керак. Масалан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Ойина» журнали билан Ризо Фахриддиннинг «Шўро» деган журналини бемалол таққослаш мумкин. Ёки қозоқ шоири Мағжан Жумабой ижоди билан, ундаги эркка, ҳурриятга бўлган ташналик билан Чўлпоннинг ижодини бемалол таққослаш мумкин»,– деди Баҳодир Карим.

    Фото: «Дарё»

    Тақдимотда иштирок этган академик Наим Каримов бугун жадидлар фаолиятини ўрганиш нечоғли аҳамиятли экани ҳақида гапирди.

    Наим Каримов

    Наим Каримов
    Фото: «Дарё»

    «Совет даврида, ҳаттоки, мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам жадидчиликни ўрганишга мутлақо йўл қўйилмаган эди. Ким жадидлар ҳаёти ва ижодини ўрганаётган бўлса, у ҳам душманга чиқарилган. У пайтларда жадидлар номларини оммалаштириш, асарларини нашр этиш жуда қийин кечган. Бугунги тадбирнинг моҳияти шундан иборатки, ҳозир мутлақо бошқа давр. Айни тўкинчилик пайтида ёшларнинг тарбиясида ўзгаришлар бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Ҳозир ёшларни моддий манфаатлар кўпроқ қизиқтиради. Маънавий қадриятлар ёшларнинг ҳаётида иккинчи «план»га ўтган. Бизлар жадидларнинг қандай кишилар бўлганини, нега ўз ҳаётини хавф остида қолдириб, халқнинг эрки, ҳуррияти учун курашганини, нега Европа давлатларига ёшларни ўқишга юборганини билишимиз керак. Жадидлар келажакда ўзбек миллатини идора қила оладиган авлодларни етиштирмоқчи бўлган. Жадидчилик ниҳоятда катта мақсад билан бошланган ҳаракат эди.

    Фото: «Дарё»

    Шунинг учун мен ХХ аср бошларида бошланган жадидчилик ҳаракатини ўзбек халқининг ХХ асрдаги миллий уйғониш даври деб биламан. Улар халқнинг маърифати, илғор мамлакатлар даражасидаги буюк келажакни яратиш йўлида бутун ҳаётларини бағишлаган. Шунинг учун жадидлар асарларини яхши ўргансак ва халққа кўпроқ тақдим қилсак, жамиятимизда бошланган ислоҳотларни амалга ошириш шунчалик осон кечади», – деди Наим Каримов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    13.09.2022, 15:27   Изоҳ (0)   13150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Фарғона» газетасига бош муҳаррир тайинланди

    13.09.2022, 15:10

    «Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлгач, ташкилот ҳалокатини башорат қилишган, аммо у ўз принципларига хиёнат қилмади» — Элдор Арипов

    13.09.2022, 14:13

    Элдор Арипов: «Ўзбекистон қандай яшашни ўргатаётгани йўқ, бу босиб ўтилган йўл»

    13.09.2022, 13:32

    Тошкентдаги хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

    13.09.2022, 13:21

    Қашқадарёда пора олмаган профилактика инспектори мукофотланди

    13.09.2022, 13:21

    «Белгиланган миқдордан кўп газ қуйган шохобча лицензиясини бекор қилиш керак». Сенатор Вазирлар Маҳкамасига таклиф берди (видео)

    13.09.2022, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ғазони бошқариш учун вақтинчалик қўмита ҳақида яқин орада эълон қиламиз” — Фаластин бош вазири

    Дунё | 18 август, 21:10

    Суперлига. “Қизилқум” сафарда “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 18 август, 21:08

    “Заковат” III Осиё очиқ чемпионати: 200 миллион сўм ўз эгаларини топди

    Ўзбекистон | 18 август, 21:00

    Минглаб фаластинликлар Исроилнинг бомбардимонларидан қўрқиб, Ғазо шаҳрини тарк этяпти

    Дунё | 18 август, 20:50

    Трампнинг рейтинги Путин билан ўтказилган музокаралардан сўнг кўтарилди

    Дунё | 18 август, 20:30

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00

    Шавкат Мирзиёев янги қурилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.