Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг Сан-Жулиано Миланезе шаҳридаги кимё заводида кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Ёнғин эритгичлар ва хавфли чиқиндиларни утилизация қилиш билан шуғулланувчи Нитрочимиcа компаниясига қарашли заводда содир бўлган.

Камида уч киши жароҳатланган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, улардан бири оғир даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Шунингдек, воқеа жойида 15 га яқин киши енгил тан жароҳати олган.

Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 100 дан ортиқ қутқарувчилар ушбу кенг кўламли ёнғинни ўчиришда бироз муваффақиятга эришган. Бироқ бир неча ишчи жиддий жароҳат олган, минглаб литр кимёвий моддалар ҳамон ёнмоқда.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, ёнғиндан чиққан тутун 10 километр масофада ҳам кўриниб турибди. Аҳолига ҳозирча эшик ва деразаларни ёпиқ сақлаш тавсия қилинди.

Аввалига ёнғин тасодифан бошланган деб тахмин қилинган. Прокуратура дарҳол тергов бошлашини маълум қилди. Расмийлар ҳали ҳеч қандай экологик офат рўй бермаганини таъкидлади, бироқ тозалаш жараёни қанча вақт олиши ва об-ҳавога қараб вазият ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади