Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли туман бўлими ҳамда ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ўқишга киритиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланган.
Ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг айтишича, Ж. исмли шахс унинг ишончига кириб, 2 минг доллар эвазига Нукус давлат педагогика институти сиртқи таълимга ўқишга киритиб беришни ваъда қилган. У Нукус шаҳри Тахиатош гузари бўйида жойлашган кафеси ёнида ариза муаллифидан 2 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)