Шавкат Мирзиёев фармони билан Одил Абдураҳмонов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Қайд этилишича, у бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимини эгаллаб келаётган эди.
Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган. Илгари у президент маъмуриятида бош маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У ўз вақтида Республика бандликка кўмаклашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига ҳам раҳбарлик қилган.
2018 йил 31 июлдан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг 65 ёшли маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди. Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ўтказган йиғилишда аҳолининг жуда кўп эътирозлари айнан Абдувоҳидов масъул бўлган соҳаларга тўғри келиши айтилган.
Изоҳ (0)