Ижтимоий тармоқларда Янги Наманган тумани Парвина кўчасидаги тикув фабрикасида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақида фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда шаҳар бўлимига хабар келиб тушмаган. Лекин ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга асосан Наманган шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлими ходими томонидан жойига чиқиб ўрганилганда «Мингчинор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган хусусий тадбиркорнинг қоровули томонидан чиқиндилар ёқилгани аниқланди.
«Ҳурматли фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонингиз ва иш жойингизда чиқиндиларни ёқманг ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг», — дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)