Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, август ойи бошидан буён халқаро шартномаларга мувофиқ 36 та кема Украина портларидан 746 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиққан. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «47news.ru»

Фото: «47news.ru»

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Украина портларидан донни хавфсиз ташиш бўйича ўзаро англашув ташаббусини амалга ошириш доирасида 1 августдан бошлаб мамлакатдан 36 та қуруқ юк кемаси, шу жумладан, 19 та тўсиб қўйилган кема жўнаб кетди, — дея таъкидлаган Россия Миллий мудофаани бошқариш маркази раҳбари Михаил Мизинсев.
Унинг сўзларига кўра, ушбу кемалар орқали 746 минг 37 тонна озиқ-овқат: 511 минг 700 тонна маккажўхори, 28 минг 850 тонна кунгабоқар ёғи, 50 минг 301 тонна ун, 11 минг тонна соя, 79 минг 172 тонна буғдой, 2 минг 914 тонна кунгабоқар уруғи, 18,5 минг тонна омихта ем, 14 минг тонна қанд лавлаги ва 29 минг 600 тонна колза экспорт қилинган.

22 июль куни Истанбулда БМТ, Россия, Туркия ва Украина иштирокида Украина ҳудудидаги учта порт – «Черноморск», «Одесса» ва «Южний» портларидан ғалла экспорти учун йўлак яратиш бўйича иккита ҳужжат имзоланди. 26 минг тонна маккажўхори бўлган биринчи кема Одессадан 1 август куни жўнаб кетган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар