Россияликларнинг учдан бир қисми (35 фоизи) Қуёшнинг Ер атрофида айланиши ҳақидаги назарияларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳисоб-китоблар Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровномада келтирилган.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда бу тоифадаги россияликлар сони ортган. 2007 йилда респондентларнинг 28 фоизи Қуёшнинг Ер атрофида айланишига ишонган бўлса, 2011 йилда кўрсаткич 32 фоизга етган.
Шу билан бирга, марказ бошқа назариялар бўйича ҳам жамоатчилик фикрини ўрганган. Хусусан, респондентларнинг 21 фоизи дастлабки одамлар динозаврлар билан бир вақтда яшагани ҳақидаги фаразларни ёқлаган (2007 йилда — 30 фоиз, 2011 йилда —28 фоиз).
Изоҳ (0)