Тошкент шаҳрида 2—5 август кунлари кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, дарахтлар ва темир қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралган.
«Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчилик билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)