Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё»да 2021 йил ноябрда Бухоронинг Вобкент туманидаги «Пахтакор» оилавий шифокорлик пунктининг «қўрқинчли» аҳволи ҳақида ҳикоя қилинганди. Масъулларнинг маълумот беришича, мазкур шифохона 580 миллион сўм маблағ эвазига қайта таъмирланган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Шифокорлик пункти биносини барпо этиш ва жиҳозлаш ишлари ‘Botirov Asadbek family’ МЧЖ қурувчилари томонидан бажарилган бўлиб, бунга ташаббусли бюджетдан 580 миллион сўм маблағ сарфланди. 30 нафар тиббиёт ходимининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилди», — дейди Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шуҳрат Ражабов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, тиббиёт маскани 14 та хонадан иборат. Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, ижтимоий аптека, гинекология, физиотерапия, эмлаш, стерилизация, муолажа хонаси, лаборатория, иккита кундузги стационар хоналари ташкил қилинган. Булардан ташқари, турли хасталикларни эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатишда ҳам қатор қулайликлар яратилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Туманда яна таъмирга муҳтож 4 та капитал ва 5 та жорий таъмирга муҳтож оилавий шифокорлик пункти мавжуд. Уларнинг ҳам таъмири режалаштирилган. ‘Пахтакор’ шулардан биринчиси. Тумандаги энг кўп сонли аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган мазкур муассасанинг таъмирланишини жадаллаштиришда ‘Дарё’ таҳририятининг иштироки юқори бўлди. Эътибор ва жамият ҳаётига дахлдорлик учун таҳририятга миннатдорлик билдирамиз», — деди Шуҳрат Ражабов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?